Меҳнат таътили билан келган ёки шартнома лойиҳасини олган Ўзбекистон фуқаролари Жанубий Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш имконияти ҳозирча мавжуд эмас. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов АОКА залида ташкил этилган брифингда айтиб ўтган.
Мавзуга доир: Жанубий Кореядан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар ортга қайтишда қандай жараёнлардан ўтиши кераклиги маълум қилинди
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, халқаро қатновлар ҳам бекор қилинган. Меҳнат таътили олиб келган ва шартнома лойиҳасини олган фуқароларнинг Жанубий Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш имконияти ҳозирча мавжуд эмас. Фурсатдан фойдаланиб, Корея Республикасига ишга кетиш истагидаги юртдошларимизга шу соҳада таниш-билиши борлиги, маълум тўловлар эвазига ишга жўнатиш ёки бу жараённи тезлаштириб беришни ваъда қилаётган турли фирибгарларга ишонмасликни тавсия қиламиз.Шунингдек, агентлик вакили Жанубий Кореяга Ўзбекистон фуқароларининг кириши Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгариши билан боғлиқлигини ҳам қайд этган.Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби
«Июль ойи ўрталарида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб кетгач, Корея томонидан Ўзбекистон фуқароларининг самолёт бортига чиқарилиши вақтинча тўхтатилди. Пандемия билан боғлиқ Ўзбекистондаги вазият кореяликлар томонидан мунтазам кузатиб борилмоқда», — дейди Норов.
Изоҳ (0)