Пандемия сабаб кўплаб турк сериаллари суратга олишни тўхтатган эди. Ёзги танаффусдан сўнг аксарият сериалларнинг суратга олиш жараёни бошланди.
«Элчининг қизи» сериалининг суратга олиш ишлари июнь ойида қайта тикланган, бир қисми намойиш этилганидан сўнг эса мавсум якунланган эди. Аслида сериал ижодкорлари янги мавсумнинг 4 та қисмини суратга олиб бўлган. Бу коронавируснинг сентябрда бошланиши кутилаётган иккинчи тўлқинини ҳисобга олиб қилинган. Шу тарзда яна карантин бошлангудек бўлса Star телеканали сериалнинг тайёр қисмларини эфирга узатиб туради.
Шунингдек, келажак учун тайёрланган қисмларни ҳисобга олган ҳолда, продюсерлар шошмасликка ва фақат август ойи охирида қайта суратга олиш жараёнини бошлашга қарор қилди.
«Элчининг қизи» янги мавсуми сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасидан эфирга узатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)