Бир неча йилдирки, Фаҳрия Эвжен фильм ва сериалларда камнамо. Уни фақат қисқа рекламаларда кўриш мумкин. Актрисанинг мухлислари уни ушбу мавсумда экранларда кўришга умид боғлаган эди. Афсуски, бундай бўлмади.
Маълум бўлишича, Фаҳрия бир ярим яшар ўғли Караанни энага қармоғида қолдириб, пандемия шароитида суратга тушиш майдонида бўлишни истамайди.
Актриса таклифларни рад этишининг сабаби ўғлини энагага ишонмаслиги ҳамда коронавирус билан боғлиқ вазият эканлигини айтиб ўтган. Аммо агар бирор лойиҳа чиндан ҳам ажойиб бўлиб, унга ёқиб қолса ва продюсерлар унинг шартлари бўйича ишлашга кўнса, актриса қарори ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.
Изоҳ (0)