Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган 5 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 17 август куни соат тахминан 16:00 ларда Ургут тумани «Ипакли» маҳалласининг ички йўлида юз берган. «Москвич-412»ни бошқариб кетаётган 29 ёшли М.А. велосипедда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 5 ёшли З.Ш.ни уриб юборган.
Бола олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи Nexia’да икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди
- Қашқадарёда «Камаз» ҳайдовчиси қишлоқ ҳудудидаги ички йўлда 7 ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган
- Наманганда Chevrolet Tracker 6 ёшли болани уриб юборди. Болакай шифохонада вафот этди
- Қашқадарёда Cobalt ҳайдовчиси 14 ёшли қиз ва унинг 3 ёшли жиянини уриб кетди. Болалардан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этди
Изоҳ (0)