Рамон Планес «Барселона»нинг янги спорт директорига айланди. Бу ҳақида каталонлар матбуот хизмати маълум қилди.
Планес «Барселона»ни тарк этган Эрик Абидалнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритарди. Ундан аввал у «Хетафе» спорт директори лавозимида ишлаган.
Аввалроқ 2018 йилдан буён спорт директорлиги лавозимида ишлаб келган Абидал билан шартнома бекор қилинганди.
Шунингдек, «Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини Рональд Куман эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақани тарк этди. Шунингдек, жамоа Ла Лигада «Реал»ни олдинга ўтказиб юборган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритди. Испания Кубогида эса чорак финалда «Атлетик» тўсиғидан ўта олмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)