ПСЖ Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичида «Лейпциг»ни мағлуб этиб, сўнгги 16 йил ичида мусобақа финалига чиққан илк француз клуби бўлди.
Чемпионлар Лигасида охирги марта француз клубларидан «Монако» бундай натижага эришганди. Клуб 2003/2004 йилги мавсумда финалга қадар етиб бориб, «Порту»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бундан ташқари, «Марсель» 2017/18 йилги мавсумда Европа Лигаси финалига ҳам чиқиб, ҳал қилувчи ўйинда «Атлетико»га мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми ҳал қилувчи ўйинида «Бавария»—«Лион» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Финал беллашуви 23 август куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)