«Реал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рейньер Жезус фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» клубида давом эттиради. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.
18 ёшли бразилиялик футболчи кейинги икки мавсумни Бундеслигада ижарада асосида ўтказади. Дортмундликларда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди.
Рейньер 2019/20 йилги мавсум мадридликларнинг иккинчи жамоаси «Кастилья»да учта ўйин ўтказиб, иккита голга муаллиф бўлди.
«Реал» ўйинчини қишда 30 миллион евро эвазига «Фламенго»дан сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)