«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.
Аргентиналик футболчи мусобақа ярим финали доирасида «Шахтёр»га қарши кечган баҳсда (5:0) иккита гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Мазкур соврин учун «Интер»нинг яни бир форварди Ромелу Лукаку, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ва «Севилья» дарвозабони Яссин Буну даъвогарлик қилганди.
Шунингдек, УЕФА ҳафта рамзий терма жамоасини ҳам эълон қилди.
Дарвозабон: Самир Ҳанданович («Интер»);
Ҳимоячилар: Серхио Регилон («Севилья»), Стефан де Врей, Данило Д`Амброзио (иккиси — «Интер»);
Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Марсело Брозович, Николо Барелла (иккиси — «Интер»), Сусо, Хесус Навас (иккиси — «Севилья»);
Ҳужумчилар: Лаутаро Мартинес, Ромелу Лукаку (иккиси — «Интер»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)