«Ливерпуль» жамоасида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, дея хабар қилмоқда Kronen Zeitung.
Коронавирус тести таҳлиллари жамоа вакилида инфекция борлигини кўрсатган. Унинг шахси очиқланмаган. Айни дамда мерсисайдликлар Австрияда йиғин ўтказмоқда. У ерда «Зальцбург»га қарши назорат учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Аввалига «Ливерпуль» йиғинни Францияда ўтказишни режалаштирганди. Бироқ коронавируснинг кенг тарқалгани сабаб, жамоа Австрияга йўл олган. Жамоа тўлиқ изоляцияга олинганига қарамай, «Ливерпуль» вакили вирусни юқтириб олган.
«Ливерпуль» 2019/20 йилги мавсумда Англия чемпионига айланди. Жамоа 30 йиллик танаффусдан сўнг мазкур совринни қўлга киритди. Чемпионлар Лигасида Юрген Клопп шогирдлари 1/8 финалда «Атлетико» тўсиғидан ўта олмай, мусобақани тарк этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)