Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 10-тури доирасида ўтказилган 18 август, сешанба кунги ўйинлар якунланди.
«Пахтакор» жамоаси «Қўқон-1912»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Игор Сергеев «шерлар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим сўнгида ҳужумчи дублни расмийлаштирди.
Иккинчи бўлимда Аброр Исмоилов ўзи бошлаган ҳужумни гол билан якунлаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин якунланиши арафасида Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳисобни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» очколарини 25 тага етказиб олди ва 1-ўринга қайтди. Қўқонликлар эса 16 очко билан 7-поғонада бормоқда.
Яна бир ўйин «Машъал» ва «Андижон» жамоалари ўртасида кечди. Ўртача темпда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.
«Машъал» 10 очко билан 10-ўринда қолди, «Андижон» (6) мавсумдаги олтинчи дурангни қайд этган ҳолда 12-поғонадан жой олган.
Coca-Cola Суперлига
10-тур баҳслари
18 август, сешанба
«Қўқон-1912» — «Пахтакор» 1:3
Голлар: 0:1 – 25 Сергеев, 0:2 – 43 Сергеев, 0:3 – 67 Исмоилов, 1:3 – 81 Абдуҳамидов.«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72), Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 71), Сардор Азимов (Исломжон Абдуллаев, 80), Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Ёсович, Филип Раевац (Бек Абдуллаев, 80), Якуба Бамба.
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игор Сергеев (Эрен Дердийок, 75), Егор Кримец (Анзур Исмоилов, 62), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев, 71), Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 62), Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев (Шерзод Аъзамов, 62).
Огоҳлантиришлар: Раевац (20), Бамба (22), Акбаров (86), Козак (88),
«Машъал» — «Андижон» 0:0
«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Шерзод Темиров, Элла Кен Арманд (Никита Павленко, 73), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Ҳумоюн Муртозаев.«Андижон»: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Артём Литвяков, Усмонали Исмоналиев, Темур Усмонов (Сирож Мелиев, 68), Дониёр Абдуманнопов (Муҳаммад Йўлдошев, 72), Нодир Мавлонов, Дмитро Зозуля.
Огоҳлантириш: Қўзиев (56).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)