• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Самарқанд автобусларида кўпи билан 25 йўловчи ташиш мумкин, Damas’лар қатновига ҳозирча фақат Қорақалпоғистонда рухсат берилди

    Республика махсус комиссиясининг 12 август куни эълон қилинган қарорига кўра, Ўзбекистонда ҳудудлараро транспорт қатновига, шунингдек, жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобуслар қатновига рухсат берилди. Айни вақтда, ҳайдовчи, чиптачи ва йўловчилар амал қилиши лозим бўлган қоидалар ўрнатилди.

    Жумладан, ҳайдовчи ва чиптачи доим тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак, агар тана ҳарорати 37 даража ёки ундан юқори бўлса, ишга қўйилмайди; йўловчилар ҳам тиббий ниқобда бўлиши шарт ва салонда ижтимоий масофа сақлаши керак; транспорт воситалари сўнгги бекатларда тўлиқ (ҳар бир ўриндиқ) дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

    Тошкент шаҳрида 15 августдан автобуслар, йўналишли таксилар ва метро фаолияти қайта тикланди.

    Тошкент шаҳрида 15 августдан автобуслар, йўналишли таксилар ва метро фаолияти қайта тикланди.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Махсус комиссия қарорида жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклаш бўйича аниқ сана кўрсатилганди — 17 август. Шунингдек, метрополитенга ҳам ҳозирча рухсат берилмаслиги таъкидланган эди. Бироқ икки истисно бўлди — Тошкентда жамоат транспортига 15 августдан рухсат берилди, метро ҳам беш ойлик танаффусдан сўнг худди шу куни ишга тушди.

    Мавзуга доир: Тошкент метроси 5 ойлик танаффусдан сўнг қайта очилди (фото)

    «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси бу вазиятни изоҳларкан, ушбу қарор «кенг жамоатчилик талабидан келиб чиқиб» қабул қилинганини маълум қилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида жамоат транспорти ҳаракати Махсус комиссия қарорида кўрсатилган сана — 17 августдан қайта тиклана бошлади. Айрим ўзига хосликлар билан.

    Самарқандда автобус салонида йўловчилар сони 25 нафардан ошмаслиги шарт

    Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари 17 август куни эрта тонгдан автокорхоналарда бўлиб, йўналишга чиқувчи ҳар бир автобусни кўздан кечирган. Кўрикда асосий эътибор ҳайдовчиларнинг қўлқоп ва ниқоб билан таъминланганлигига, қайтим учун пулнинг етарлилигига, Tezcard валидаторлари ўрнатилганига қаратилган.

    Самарқанд автобуси.

    Самарқанд автобуси.
    Фото: «Zarnews»

    Қайд этишларича, бошқарма инспекторлари автобус салонида йўловчилар сони 25 нафардан ошмаслигини кун давомида назорат қилиб бормоқда (қайд этиш жоиз, Республика махсус комиссиясининг 12 августдаги ахборотида автобуслардаги йўловчилар сони бўйича аниқ бир чеклов ўрнатилгани кўрсатилмаган эди).

    Вилоят Транспорт бошқармасининг «Zarnews» нашрида эълон қилинган мурожаатида йўловчилардан автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш, «агар автобус салонида йўловчи сони меъёрдан ортиқ бўлса, яхшиси навбатдагисини кутиш», автобусдан тушгач, антисептиклардан фойдаланиш сўралган.

    Қорақалпоғистонда беш ойлик карантиндан сўнг Damas’лар қатновига рухсат берилди

    Қорақалпоғистонда 17 августдан бошлаб нафақат автобусларда, балки Damas, «Газел» каби микроавтобусларда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилган (худди Тошкентда йўналишли таксилар — «маршрутка»лар қатновига рухсат берилгани каби). Бу ҳақда, Қорақалпоғистон Транспорт вазирлигига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Damas’лар масаласида эътиборга молик бир жиҳат бор — микроавтобусларнинг олдинги (ҳайдовчининг ёнидаги) ўриндиғига йўловчи ўтириши мумкин эмас. Қолган талаблар автобусларники билан бир хил — салон дизенфексия қилиниши, ҳайдовчи ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ниқобсиз йўловчилар транспортга чиқарилмаслиги керак.

    Мавзуга доир: Тадқиқотчилар коронавируснинг авж олиши ва жамоат транспорти ҳаракати ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади

    Бироқ Damas’ларга ҳаммаёқда ҳам рухсат теккани йўқ. Ҳозирча

    Damas’да йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг: «15 августдан йўналишли такси фаолиятига ҳам рухсат бериладими?» деган маънодаги кўплаб мурожаатларига жавоб бераркан, Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси бу каби саволлар Республика махсус комиссияси қарорини «нотўғри тушуниш ва нотўғри талқин қилишдан келиб чиқаётгани»ни маълум қилган эди.

    «Комиссиянинг навбатдаги ахборотида йўловчи ташишда Damas’лар қатновига рухсат бериш масаласи умуман тилга олинмади. Бу эса ушбу турдаги транспорт воситаларининг ишлашига қўйилган тақиқ ҳали расман олиб ташланмаганини англатади. Фақат жамоат транспорти — автобусларга рухсат этилди... Ҳайдовчилардан мазкур чекловга қатъий амал қилишни сўраймиз. Акс ҳолда бундай хатти-ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлади», — дейилади бошқарма ахборотида.

    Наманган вилоятида ҳам Damas русумли машиналарда йўловчи ташишга рухсат берилмаган — бу коронавирусга қарши кураш бўйича вилоят комиссиясининг карантин чораларини юмшатиш бўйича баёнида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд вилоятларида ҳам Damas’ларда йўловчи ташишга нисбатан тақиқ ҳали бекор қилинмагани билдирилди. Қайд этишларича, Самарқандда ҳайдовчилар тақиқни бекор қилишни сўраб вилоят комиссиясига мурожаат қилган.

    Айни вақтда, расмий тақиққа қарамай, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятларида Damas’да йўловчи ташилмоқда. «Рухсат берилмаган бўлса-да, Damas’лар қатнаб юрибди», — дейди «Дарё»нинг Самарқанд ва Андижондаги мухбирлари. Фарғонадаги мухбирнинг таъкидлашича, «Damas’лар карантин кучайтирилган даврда ҳам бемалол одам ташиб юрди, ҳатто ўша кунларда вилоятдан Тошкентга одам ташиш ҳам тўхтамади».

    Вирус, катта эҳтимол билан, йўналишсиз таксида ҳам, йўналишли таксида ҳам, автобус ва метрода ҳам, Тошкент ва Қаршида ҳам бир хилда юқаверади (аввало, юқмасин). Коронавирусга чалинган беморлар энг кўп , касалланиш кўрсаткичи ва суръати бўйича ҳали ҳам мамлакатда биринчи бўлиб турган Тошкентда «кенг жамоатчилик талабидан келиб чиқиб» нафақат йўналишли такси, балки метро фаолиятига ҳам рухсат берилган бир вақтда, айрим ҳудудларда, таъбир жоиз бўлса, «жамоат транспорти» вазифасини бажарувчи ягона восита — Damas’ларга рухсат бериш ҳайдовчиларнинг тирикчилиги учун ҳам, узоғи яқин бўладиган йўловчилар учун ҳам фойдадан холи бўлмас.

    17.08.2020, 19:26   Изоҳ (0)   20829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди. ЙТҲда учта машина зарар кўрган (видео)

    17.08.2020, 17:57

    Карбон кузовли Ford GT суперкари 1,8 млн еврога баҳоланди (фото)

    17.08.2020, 13:48

    Наманганнинг марказий кўчалари бўйлаб аварияларда шикастланган автомобиллар айлантирилди (фото+видео)

    17.08.2020, 09:13

    «Узун бурун» Ferrari 275 GTB онлайн савдолар орқали сотилган энг қиммат автомобилга айланди

    16.08.2020, 14:48

    Porsche 911’ни қувиб ўтишга уринган Bugatti Chiron оммавий ЙТҲни юзага келтирди (видео)

    16.08.2020, 12:17

    Чилонзорда Mazda автомобили ёниб кетди (видео)

    16.08.2020, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.