• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Муҳокамага сабаб бўлган рус вакцинаси, Беларусда давом этаётган намойишлар ва ливанликларнинг ғалабаси. Августнинг иккинчи ҳафтаси дайжести

    Беларусдаги намойишлар билан ёдда қолган августнинг иккинчи ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳига ўтамиз.

    Коронавирусга қарши рус вакцинаси

    Ўтган ҳафта мобайнида ҳозирда бутун дунёни саросимага солиб турган коронавирусга қарши вакцина яратиш борасида бир қатор силжишлар кузатилди. Жумладан, вакцина яратиш пойгасига Туркия, Ҳиндистон каби давлатлар қўшилган бўлса, Германия унинг 2020 йил охирида тайёр бўлишини маълум қилди. Шубҳасиз, барчада ҳам бирдек ишонч уйғотмаётган Россия вакцинаси бу борадаги баҳсларнинг маркази бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳафта бошида, яъни 11 август куни Россия президенти Владимир Путин дунёда биринчи бўлиб Россияда коронавирус касаллигига қарши вакцина рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, қизларидан бири ушбу вакцинани қабул қилган. Президентнинг сўзларига кўра, биринчи эмланишдан сўнг қизининг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилган, эртаси куни эса 37 даражагача тушган. «Бўлди. Иккинчи муолажадан сўнг тана ҳарорати яна бироз кўтарилиб, кейин тушди. Ўзини яхши ҳис қиляпти», деган у.

    Ўз навбатида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг билдиришича, вакцина у яратилган Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази, шунингдек, Зеленограддаги «Биннофарм» компанияси томонидан, кейинчалик бошқа корхоналарда ҳам ишлаб чиқарилади. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова эса шифокорларни коронавирусга қарши эмлаш август охири — сентябрь бошида бошланишини маълум қилган.

    Табиийки, вакцина хавфсизлиги масаласида ҳам бир қатор тортишувлар бўлиб ўтди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциациясига жавоб қайтарди.

    Ассоциация ушбу вакцина минглаб одамлар иштирокида синовдан ўтказилмагани учун уни рўйхатдан ўтказишга шошилмасликка чақирганди. Николай Бриконинг билдиришича, Гамалея марказининг вакцинаси «йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмади». Марказ Эбола ва MERS’га қарши вакциналар ишлаб чиқиб, ушбу соҳада 10 йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб бормоқда. «COVID-19 га қарши вакцинани яратишда аденовирус асосида бир хил технология ишлатилган, шунинг учун бу ҳолда у қайта кўриб чиқишга, кечиктиришга муҳтож эмас, чунки технологиядан фойдаланиб кўрилган», деган эпидемиолог.

    Кейинроқ Россиянинг Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати («Росздравнадзор») Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциациясининг Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктириш таклифини қўллаб-қувватламади.

    Аммо шунга қарамай вакцинанинг «умидли» эканидан шубҳаланаётганлар ҳамон топилмоқда. Жумладан, Россиянинг «Фонтанка» нашри Гамалея марказининг SARS-CoV-2 коронавирус вакцинаси тўғрисидаги ҳисоботи билан танишиб чиқиб, уни Владимир Путин ва соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко айтганидек умидли кўринмаяпти, деб баҳолаган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    12 август куни Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нархлари ҳам маълум қилинди.  Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси экспорт қилинганда икки дозаси камида 10 доллардан сотилади. Бу ҳақда «П-Фарм» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Алексей Репик маълум қилган.

    «Дастлабки дозалари катта эҳтимол билан анча қимматроқ бўлади», деган у 12 август куни «Россия 24» телеканали эфирида. Репикнинг таъкидлашича, вакцинани катта ҳажмда ишлаб чиқариш бошланганда нархи арзонлашади. 15 августга келиб Россияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарила бошлангани маълум қилинди. Вакцина Зеленограддаги «Биннофарм» фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилади. Илгари институт директори Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқариш қувватини декабрь—январь ойларида ойига беш миллион дозага етказиш режалаштирилган ва йил давомида вакцинага бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш мумкин бўлади.

    Дунёда эса коронавирус касаллиги тарқалишда давом этмоқда. Бугунги кунга келиб касаллик юқтириб олганларнинг дунё бўйича умумий сони 21,6 миллион кишидан ошган. Касаллик оқибатида вафот этганлар сони 770 мингга яқинлашган бўлса, ундан тузалганлар сони 14,3 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда. Давлатлар кесимида касаллик энг кўп кузатилган ҳудуд ҳамон АҚШ бўлиб қолмоқда. Мамлакатда жами касаллик ҳолатлари сони 5,5 миллиондан ортган. Ундан кейинги ўринларда Бразилия (3,3 миллиондан ортиқ) ва Ҳиндистон (2,6 миллионга яқин) бормоқда.

    «Қайнаётган» Беларусь

    9 август куни Беларусь республикасида бўлиб ўтган президентлик сайловининг дастлабки расмий натижаларига кўра амалдаги президент Александр Лукашенко 80 фоиз овоз билан ғолибликни қўлга киритди. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 12 фоиз овоз тўплади.

    Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Сайлов натижалари чиққан ондан бошлаб дастлаб Тихановская тарафдорлари норозилик акцияларида қатнашган бўлса, кейинчалик ушбу намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди ва ҳамон давом этмоқда. Намойишларнинг дастлабки кунларида кучишлатар тизим ходимлари намойишчиларга қарши куч ишлатишган ва минглаб одамлар ҳибсга олинган.

    Сайлов натижаларидан норози бўлган Тихановская МСКга ариза киритган. «Биз протоколларни реал тарзда кўздан кечирдик. Овози ўғирлаб олинган номзодларни ҳам жим турмасликка чақирамиз», деган номзод аёл. Шунга қарамай, у ўзини сайловларда ғолиб бўлган дея ҳисоблашини маълум қилган.

    Фото: «Zn.ua»

    Фото: «Zn.ua»

    Шунингдек, у Александр Лукашенко билан учрашишга тайёр эканини билдирган. Тихановскаянинг штаб бошлиғи Мария Колесникова эса ўз навбатида штаб узоқ муддатли норозиликларга тайёр эканини маълум қилган.

    11 августга келиб Тихановская ўзига нисбатан босимлардан хавфсираб мамлакатни тарк этиб Литвага йўл олгани маълум бўлди. Светлана Тихановскаянинг штаби 10 август куни кечаси у Беларусь Марказий сайлов комиссиясига борганидан сўнг йўқолиб қолгани тўғрисида маълум қилганди. Кечга яқин Тихановская алоқага чиққан, бироқ қаерда эканини ошкор этмаган.

    Тихановскаянинг матбуот котиби Анна Красулинанинг маълум қилишича, у Марказий сайлов комиссиясига ташрифидан сўнг қарор қабул қилган ва мамлакатдан чиқиб кетган. Красулина қандай қарор тўғрисида гап кетганига изоҳ бермаган. Шундан кейин у Литвадан туриб видеомурожаат йўллаган.

    «Биласизми, бутун бошли кампания мени обдон тоблаб, мен дош бера оладиган жуда катта куч берди деб ўйлагандим, лекин менимча, аввалгидай заиф аёллигимча қолдим. Ўзим учун жуда оғир қарор қабул қилдим. Бу қарорни мен мутлақо мустақил равишда қабул қилдим. Дўстларим ҳам, штаб ҳам, турмуш ўртоғим Сергей ҳам унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмасди. Биламан, кўпчилик мени тушунади, кўплар танқид қилади, кўплар ёмон кўриб қолади. Лекин биласизми, мен дуч келган бундай танловда қолишни Худо кўрсатмасин. Шу сабабли илтимос, ўзингизни асранг. Ҳозир содир бўлаётган нарсалар ҳаётингизга арзимайди. Мен… Фарзандларим — ҳаётимизда мавжуд нарсаларнинг энг муҳимидир», деган Тихановская ўзининг видеомурожаатида.

    Кейинроқ у яна бир видеомурожаат йўллаб, тарафдорларини намойишларни тўхтатишга чақирган. Видео Telegram’даги Беларусь ҳукумати тарафдори бўлган «Жёлтие сливи» канали томонидан эълон қилинган. Видеомурожаат қачон ва қаерда ёзилгани номаълум. Тихановская мурожаат матнини камерага қарамасдан, қоғоз варағидан ўқиб берган.

    «Мен, Светлана Тихановская, сизларга давлат раҳбари сайловидаги иштирокингиз учун миннатдорчилик билдираман. Беларусь халқи ўз танловини қилди. Бу вақт давомида мени қўллаб-қувватлаган барча фуқароларга миннатдорлик ва илиқлик билан мурожаат қиламан. Беларусликлар! Сизни ақл билан иш кўришга ва қонунни ҳурмат қилишга чақираман. Мен қон ва зўравонликни хоҳламайман. Ўз ҳаётингизни хавф остида қолдирмаслик учун сизлардан милицияга қаршилик кўрсатмасликни, майдонларга чиқмасликни сўрайман. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг», дея мурожаат қилган Тихановская.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Аммо унинг мурожаатларига қарамай намойишлар тўхтамади ва кенг кўламда давом этиб келмоқда. Ҳатто намойишлар давомида икки нафар киши ҳалок бўлган.

    Беларусь пойтахти Минск ва бошқа шаҳарлар марказида 12 август куни оқ кийимдаги аёллар гуллар тутган ҳолда жонли занжир ҳосил қилди. Мазкур акция куч тузилмаларидан жабр кўрган намойишчиларга бирдамлик рамзи сифатида ўтказилган. 13 август куни эрта тонгдан бу каби бирдамлик занжирлари Минскнинг турли ҳудудларида яна пайдо бўлган, деб хабар беради Meduza.

    Беларусда давом этаётган намойишлар вақтида жами 6 700 киши полиция томонидан ҳибсга олинди. Уларнинг аксарияти 13 август соат 22:30 да озодликка чиққан бўлса, қолган қисми бугун, 14 август тонгида озодликка чиқди. Ҳозирча ҳибсдагилардан қанчаси озодликка чиққани маълум эмас. Мамлакат ИИВ ўринбосари кеча намойишчилар билан учрашган ва учрашув чоғида намойишчиларга нисбатан ҳеч қандай куч ишлатиш ҳолатлари бўлмаганини айтди. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ва суратларда намойишчиларнинг полиция томонидан калтаклангани ҳолатлари тасвирга туширилган суратлар ва видеолар тарқалиб кетди.

    14 август куни, шунингдек, Беларуснинг бир қатор шаҳарларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб намойишчиларга қўшилди. Улар бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашлар ўтказиш билан таҳдид қилди.

    Эски-янги президент Александр Лукашенко 14 август қурилиш соҳаси муаммоларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилиш бошланишидан олдин у ўзи ҳақида турли миш-мишларга жавоб берди. «Аввало, шуни айтмоқчиманки, мен соппа-соғман ва бизнинг баъзи ‘ақллиларимиз’ ‘президент мамлакатни тарк этди ва хорижда’ каби миш-миш тарқатганларидек хорижда эмасман».

    Александр Лукашенко

    Шунингдек,  ҳафта давомида Беларусдаги президент стипендияси соҳиблари оммавий равишда мукофотлардан воз кечганини эълон қилди. Ўз навбатида президент Александр Лукашенко Беларусь тажовузлар гирдобида қолганини маълум қилди ҳамда норозилик намойишлари чет элдан уюштирилаётганини ва уларда «катта жиноий ўтмишга» эга одамлар иштирок этаётганини айтди.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    15 август куни Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Лукашенко Россия раҳбари билан мамлакатда ва унинг атрофида ривожланаётган вазиятни муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Беларусь президенти матбуот хизмати.

    Маълум қилинишича, 15 август куни Лукашенко Минскдаги йиғилишда шундай деган: «Ҳозир Россия президенти Путин билан боғланишим керак, мен ҳозир у билан гаплаша оламан. Чунки бу (мамлакатдаги жараён) нафақат Беларусь учун хавф туғдиради… Агар Беларусда муваффақиятсизлик билан тугаса, бу намойишлар у ерда (Россияда) ҳам жонланади».

    Суҳбат ҳақида Кремль ҳам изоҳ берди. Унда Путин Беларусдаги воқеаларга тез орада ечим топилишига умид қилишини таъкидлади: «Асосийси, бу муаммолар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка путур етказишга интилаётган вайронкор кучлар томонидан фойдаланилмаслиги керак», дейилади хабарда.

    Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Лукашенкога мамлакат хавфсизлигини сақлашда ёрдам беришга ваъда берган. Беларусдаги намойишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида дунёнинг бир қатор мамлакатларида норозилик акциялари ҳам ташкил этилган. Беларуснинг икки нафар дипломати ҳам намойишчилар билан биргалигини билдирган. Дастлаб Беларуснинг Словакиядаги элчиси бу ҳақда маълум қилган бўлса, кейинроқ  Швейцариядаги элчи ҳам ўзининг Facebook’даги саҳифасида Лукашенконинг ҳокимиятдан кетиши кераклигини айтган.

    16 август куни Минскда Беларусь президентини қўллаб-қувватлаш бўйича митинг бўлиб ўтган. Унда бир неча минг киши иштирок этган. Баъзи маълумотларга кўра, митингда иштирок этиш учун вилоятлардан бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий равишда пойтахтга олиб келишган.

    Шу куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бутун мамлакат бўйлаб «Озодлик марши» ўтказилган. Митингда юз минглаб одамлар иштирок этгани айтилган. Беларусдаги намойишлар ҳамон давом этмоқда.

    Ливандаги халқ ғалабаси

    4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида юз берган кучли портлаш оқибатида келиб чиққан танг вазият ва мамлакатда бир неча йилдан буён давом этаётган кучли иқтисодий инқироз сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди. Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилишди ва бунга эришишди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    10 август куни мамлакат бош вазири Ҳасан Диаб ҳукуматнинг истеъфога чиқишини эълон қилди. Шунингдек, 10 август куни Ливаннинг 4 нафар вазири намойишлар ортидан истеъфога чиққан. 12 август куни Ливан халқи портлаш оқибатида ҳалок бўлганларни оммавий хотирлаш маросимини ўтказган. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 170 кишидан ошган. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбороти асосида Sky News Arabia телеканали хабар берган.

    Байрутда яна 30 нафар одам бедарак йўқолгани айтилмоқда. Беш минг нафардан зиёд киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Ҳисоб-китобларга кўра Байрутдаги портлашнинг иқтисодий зарари 15 миллиард доллардан ортиқроққа баҳоланди. Бу ҳақда Ливан президенти Мишел Аун администрациясининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди. «Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, портлаш оқибатида етказилган зарар 15 миллиард доллардан ошган», — дейилади хабарда.

    Фаластин осмонида қора булутлар

    13 август куни Яқин Шарқдаги вазиятни янада таранглаштирган навбатдаги қадам ташланди. Гап шундаки, шу куни БАА ва Исроил ўртасида тинчлик битимини имзолашга келишувга эришилгани эълон қилинган. Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси уч ҳафта ичида тинчлик битимини имзолайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампга таяниб, ABC News хабар берди.

    Америка етакчисининг аниқлик киритишича, битимни расмий имзолаш маросими Оқ уйда бўлиб ўтади. БАА Исроил билан тўлиқ дипломатик ва иқтисодий муносабатларни барқарорлаштиришга рози бўлган араб мамлакатлари орасидаги учинчи давлатга айланди.

    Эндиликда Исроил ва БАА инвестиция, туризм, тўғридан-тўғри авиарейслар, хавфсизлик, телекоммуникация ва бошқа масалаларга оид икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаши керак. Яқин кунлар ичида томонлар элчи ва элчихоналари билан алмашиши кутилмоқда. Фаластин эса ўз навбатида БААнинг Исроил билан ярашувига салбий муносабат билдирган. Бу борадаги тегишли кўрсатма Фаластин президенти Маҳмуд Аббос томонидан берилган.

    «Фаластин миллий озодлик ҳаракати» (FATX) ҳамда HAMAS Фаластин ҳаракати БААнинг Исроил билан келишувини танқид қилган. HAMAS вакили Абдуллатиф ак-Кануанинг маълум қилишича, ушбу келишув «Фаластин ерини сионистик истило қилиш»га легитимлик бермайди. «Истило Фаластин халқининг асосий душманилигича қолади ва биз ўз курашимизни давом эттирамиз», дея ваъда берган у.

    Al-Jazeera’нинг ёзишича, HAMAS матбуот котиби Хазем Касем ушбу битимни «орқадан берилган хиёнаткор зарба» деб атаган.

    Дунё матбуотида Исроил ва БАА ўртасида дипломатик муносабатларни яхшилаш борасида  имзоланган шартнома ғарб назарида катта ютуқ деб баҳоланмоқда. Бироқ бир қатор араб мамлакатлари эса бундан норози. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос бу шартномани БААнинг хоинлиги сифатида баҳолади, деб ёзади The Times of Israel нашри.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    17.08.2020, 09:56   Изоҳ (0)   55164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичи амбулатория шароитида ўтказилади

    17.08.2020, 09:28

    Синдзо Абэ Япония Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари яна бир бор қайтарилишига йўл қўймаслигини айтди

    17.08.2020, 08:58

    АҚШ Федерал захира тизими рақамли долларлар борасидаги тажрибалари ҳақида маълумот берди

    17.08.2020, 08:29

    Коронавирус пандемиясининг кутилмаган таъсири ҳақида маълумот берилди

    17.08.2020, 08:14

    БМТ бош котиби Беларусда сайловлардан кейин юзага келган можарони мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди

    17.08.2020, 07:46

    COVID-19 коронавирус инфекциясининг қандай пайдо бўлгани ҳақида янги тахмин айтилди

    17.08.2020, 07:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.