Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали 2019 йил 14 ноябрдаги Президент фармонига кўра Ўзбекистонда фуқароларнинг қайси кунларда дам олиши ҳақида маълумот берди.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам 30—31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.
Хусусан:
- 30 август (якшанба) – тақвим бўйича дам олиш куни;
- 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
- 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.
Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет: 21 март – шанба (Наврўз байрами), 22 март – якшанба (дам олиш куни) ҳамда 23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни) дам олганди.
Изоҳ (0)