• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистоннинг иккига бўлиб юборилиши. 73 йиллик ҳинд-мусулмон можаросининг илдизлари ҳақида

    1947 йилнинг 15 август куни Буюк Британия қироличасининг «тожи» бўлган Ҳиндистон икки қисмга бўлиб юборилди. «Дарё» сана муносабати билан ҳозиргача тинчимаётган ҳинд-мусулмон можаросини келтириб чиқарган тарих ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Буюк Британий парламентининг 1947 йилги Ҳиндистон мустақиллик актига мувофиқ Ҳиндистон 1947 йил 15 август куни икки мустақил давлат Ҳиндистон ва Покистонга ажралгани маълум қилинди. Асосан диний мансубликка қаратилган ушбу бўлиниш ортидан 12,5 миллион киши ўз ҳудудини ташлаб ўзи мансуб бўлган ҳудудга кўчиб кетишга мажбур бўлди. Ушбу кўчишлар ортидан бир неча юз минг кишидан бир миллионгача одам ўз ҳаётини йўқотди (Barbara Metcalf et Thomas R. Metcalf, A Concise History of Modern India (Cambridge Concise Histories), Cambridge et New York, Cambridge University Press., 2006, 372 p).

    Покистон ғоясининг туғилиши

    1906 йил Дакка шаҳрида Британия Ҳиндистонида истиқомат қилаётган мусулмон аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида «Бутун Ҳиндистон мусулмонлар лигаси» ташкил этилди. Бу пайтда эса ҳинд халқи манфаатларини ҳимоя қилувчи «Ҳинд миллий конгресси» фаолият олиб борарди. 1930 йилларга келиб, мусулмонлар учун бир мустақил давлат тузиш ҳақида гапирила бошланди. Айниқса, 1930 йилда Мусулмонлар лигасининг конвенцияси тузилган пайтда унинг президенти Муҳаммад Иқбол мусулмонларнинг ҳиндлар тарафидан тазйиққа учрамаслиги учун бир давлатга эҳтиёжи борлиги ҳақида маълум қилди.

    Чунки асосан ҳиндлар манфаатларини ҳимоя қилувчи «Ҳинд миллий конгресси» дунёвийликни ёқлар эди ва бу нарса мусулмонлар яшаш тарзига зид эди. Жумладан, Лига президенти Муҳаммад Иқбол буни қуйидагича тушунтирган: «Исломнинг насронийлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом шунчаки амал ва виждон иши бўлиб қолмасдан, у ўзига хос юридик тушунчалар билан ҳам ҳамоҳангдир. Ушбу тушунчалар фуқаролик ўлчовига эга ва маълум бир ижтимоий тартибни яратади. Диний идеални ижтимоий тартибдан ажратиб бўлмайди. Бинобарин, миллий асосларда республика қуриш (дунёвий ҳинд республикаси) исломий бирдамлик тамойилининг йўқ бўлиб кетишини англаца, бу мусулмонлар учун шунчаки қабул қилиб бўлмасдир».

    Ушбу фикрларни машҳур ҳинд-инглиз адиби, Нобел мукофоти лауреати В.С Найпол ўзининг «Эътиқоддан ташқари: Динга ўтган халқлар орасида Исломий саёҳатлар» (Beyond Belief: Islamic Excursions among the Converted Peoples, 1998) китобида келтирган. 1933 йил шоир Чаудҳари Раҳмат Али ПАКСТАН номини ўйлаб топди. Бу ном атрофдаги Панжоб, Афғонистон, Кашмир ва Балужистан каби мусулмон ҳудудлар номларининг бош ҳарфлари ва охирги – стан қўшимчаси орқали ясалган эди. Ном кейинчалик форс ва урду тилларидан ўгирганда «поклар юрти» маъносини берувчи Пакистан номига айланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1934 йилда Муҳаммад Али Жинна Мусулмонлар лигасига қўшилди. Шу пайтгача Конгресс таркибида бўлган Али Жинна ҳиндлар ва мусулмонлар бирлигининг доимий ёқловчиси эди. Аммо Лига таркибига ўтгач, мусулмонлар ҳаракатининг етакчи фигураларидан бирига айланди. Бу эса унинг Неру ва Ганди сингари Конгресснинг кучли лидерлари билан қарама-қаршилигига олиб келди. 1937 йилги провонсал сайловларда Конгресс ғалаба қозонди ва Лига жуда кам овоз тўплади.

    1946 йилга келибгина Жиннанинг мусулмонлар учун алоҳида давлат ҳақидаги талаблари алмаштириб бўлмас ҳолга келди. Мусулмонлар лигаси 1946 йилнинг август ойида Калкуттада тўғридан-тўғри ҳаракат кунини ўтказди ва оммавий тартибсизликларда 10 мингга яқин одам ҳалок бўлди.

    Ҳиндистон ва Покистон мустақиллиги: бўлинишга илк қадам

    1947 йилда Ҳиндистон вице-қироли этиб тайинланган Лорд Мантбаттен Клемант Этли ҳукуматидан Ҳиндистон мустақиллигига тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ олди. Якуний сана 1948 йилнинг июль ойи этиб белгиланди. Ягона Ҳиндистон давлати лойиҳасини қўллаб-қувватлаган британияликлар Жиннанинг мустақил Покистон давлати тузиш ҳақидаги даъволаридан қайтара олмади. Вице-қирол эса Конгресс ва Неруни бўлинишга кўндирди, аммо бунга Ганди қаршилик қилди. Штатларга қайси давлат таркибида қолиш ёки бўлмаса, алоҳида мустақил давлат бўлиш танлови қўйилди.

    Буюк Британия парламенти 1947 йилнинг 18 июль куни Indian Independence Act’ни қабул қилди. Ушбу қонун бўлинишга боғлиқ деталларни аниқлаштириб берди. Шунингдек, маҳаллий рожаларга икки давлатдан бирини танлаш эркинлиги берилди. Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмида яшайдиган мусулмон аҳоли вакиллари Покистонга, қолганлар эса Ҳиндистонга қўшилди. Бенгал ва Панжоб вилоятлари икки давлат ўртасида бўлиб олинди. Покистон икки ҳудудда ғарбий ва шарқий Покистон ҳолида ташкил этилди. Аммо 1971 йилда шарқий Покистон алоҳида Бангладеш республикаси деб эълон қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Икки давлат мустақиллиги 1947 йилнинг 15 август тунида эълон қилинди. Ҳукуматларни топшириш маросими Карачи шаҳрида бўлиб ўтди.

    Кашмир – ҳинд-мусулмон можаросининг ўзагими?

    Икки давлат ўртасидаги доимий можаролар, одатда, Кашмир атрофида кечса-да, лекин унинг ўзаги аввало диний мотивларга бориб тақалади. Албатта, Кашмир ҳам икки давлат ўртасидаги доимий низолар марказида бўлиб келган. Аммо Покистон Ҳиндистонни минтақадаги мусулмон аҳоли учун хавф деб билади.

    Унинг бундай ҳисоблашида ўзини дунёвий давлат деб ҳисоблайдиган Ҳиндистонда ҳали бирор марта ҳам мусулмон бош вазир сайланмагани сабаб қилиб кўрсатилади. Ваҳоланки, Ҳиндистон дунёда мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган тўртинчи давлат ҳисобланади. Индонезия, Покистон, Бангладеш бу борада Ҳиндистондан олдинда. Ҳиндистонда бугунги кунда 170 миллиондан ортиқ мусулмон (аҳолининг 13 фоизи) истиқомат қилади.

    Айниқса, 2014 йилдан буён ҳукуматда бўлган Норендра Моди бошлиқ ҳинд миллатчиларининг сўнгги йилларда мусулмонларга нисбатан амалга оширган сиёсати икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асоси диний мотивларда эканини кўрсатиб туради.

    Кашмир муаммосига келсак, 1947 йилги бўлиниш пайтида Кашмир масаласи узил кесил ҳал этилмади. Бунинг оқибатида биринчи ҳинд-покистон уруши келиб чиқди. Бу икки давлат ўртасидаги илк тўқнашув эди. Уруш натижасида Кашмир амалда уч қисмга бўлинди. Ғарбий Кашмир Покистонга, шарқий Кашмир Ҳиндистонга ва шимолий Кашмир Хитойга берилди.

    Ўшандан буён икки давлат ўртасидаги Кашмирга бўлган даъволар тўхтагани йўқ. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳиндистонликлар ва покистонликлар Кашмир муаммоси тўлақонли ва қониқарли ҳал этилгунга қадар икки томоннинг алоқаларини бузадиган тарихий низолар давом этаверишига ишонади.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    16.08.2020, 13:49   Изоҳ (0)   78081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чак Норрис Лукашенкони йиғлатишга ваъда берди (видео)

    16.08.2020, 10:18

    Ҳиндистон коронавирусга қарши учта вакцинани синовдан ўтказмоқда ва уларни ишлаб чиқаришга тайёр

    16.08.2020, 09:03

    Пентагон НУЖларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ яратилганини тасдиқлади

    16.08.2020, 08:10

    Трамп Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси самарали бўлишига умид билдирди

    16.08.2020, 07:49

    Россияда ўлат қўзғатувчилари топилди. Тува ва Олтойда аҳоли вакцинация қилинмоқда

    16.08.2020, 07:28

    Туркияда аҳоли оммавий равишда олтин харид қилмоқда

    16.08.2020, 06:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.