«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда (8:2) ўз номига гол ёздириб қўйди.

Фото: Twitter

Бу 31 ёшли польшалик футболчи учун Мюнхен клуби сафида Чемпионлар Лигасидаги 50-гол бўлди.

Чемпионлар Лигасида Левандовски умумий ҳисобида 67 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Ҳозирда у мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда фақат уч футболчи: Криштиану Роналду (130 та гол), Лионель Месси (115) ва Рауль (71) бор.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!