Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi Mi TV LUX OLED Transparent Edition биринчи шаффоф телевизорни тақдим этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Телевизор 55 дюймли дисплейга эга ва нархи, тахминан, 7,2 минг долларни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчилар телевизорнинг техник таъминотини юмалоқ асосга яширган.
Янги дисплей қалинлиги атиги 5,7 миллиметрни ташкил этади. Media Tek 9650 процессор сифатида ўрнатилган бўлиб, у махсус Xiaomi учун ишлаб чиқарилган. Ўчирилган ҳолатида телевизор экрани мутлақо шаффофлигидан оддий ойнага ўхшайди.
Таъкидланишича, бу қурилма расмий равишда биринчи шаффоф телевизор эмас, бундан аввал Panasonic, LG ва Samsung ўзларининг концептларини тақдим этган ва улар лойиҳалигича қолиб кетган.
Xiaomi’дан янги телевизорни исталган киши сотиб олиши мумкин. Телевизор 16 август куни Хитойда сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)