Virgin Galactic компанияси товушдан тез учадиган йўловчи самолёти концептининг дизайнини тақдим этди, деб хабар беради Sky News.
Британиялик миллиардер Ричард Бренсонга тегишли Virgin Galactic янги ихтиросининг ташқи кўринишини намойиш этди. Самолёт товушдан уч баробар тезроқ — соатига 3700 километр тезликда ҳаракатлана олиши мумкин.
Бу каби тезлик Лондонда Сиднейгача бўлган масофани 5 соатга босиб ўтишга ёрдам беради. Одатда бунинг учун бир сутка вақт кетади. Шунингдек, мазкур самолёт Лондондан Нью-Йоркка икки соатдан камроқ вақт ичида етиб бора олади.
Virgin Galactic 18,3 минг метр баландликда учиб, бир вақтнинг ўзида 9-19 нафар йўловчини ташиши мумкин.
Самолёт дизайнини яратишда Virgin Galactic’ка Rolls-Royce компанияси ёрдам бермоқда. Шунингдек, компания самолёт учун двигателлар яратиш билан ҳам шуғулланади.
2018 йилда Boeing компанияси, 2019 йилда эса NASA товушдан тез самолётларни яратаётгани тўғрисида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)