Carakoom Конго пойтахти Киншаса шаҳридаги автомобиллар тирбандлиги тасвирланган видео билан бўлишди. Шаҳарда йўл инфратузилмасининг йўқлиги сабаб ҳайдовчилар ҳар куни бир неча соат вақтини ишга етиб олиш ва уйга қайтиш учун сарфлайди.
Йўл ҳаракатини тартибга солувчи ходимлар автомобиллар ва пиёдалар оқимини йўналтиришда катта қийинчиликка дуч келади. Шу сабаб ҳукумат ёрдамга роботларни чақирган. Мана бир неча йилдан буён улкан роботлар пойтахт кўчаларида автомобиллар ҳаракатини тартибга солиб келади.
Роботлардан бири пиёдалар йўлаги яқинига ўрнатилган бўлса, бошқаси Киншаса марказий чорраҳаларидан биридаги йўл ҳаракатини бошқаради. Унинг кўкрагида қизил чироқ ёнганида, қўлидаги яшил фонар билан қайси томон ҳаракатланиши лозимлигини кўрсатиб туради. Шу билан бирга, роботлар ўз ўқи атрофида айланишга ҳам қодир.
Конго робот-полициячи кўринишидаги ноодатий светофорни ярата олгани билан фахрланади. Таъкидлаш керакки, мазкур роботларни бу каби ихтирони бутун Африка бўйлаб жорий этишни режалаштирган аёл киши яратган.
Изоҳ (0)