Ford компанияси экстремал шароитларда янги Bronco моделини синовдан ўтказди. Бу сафар йўлтанламас янги авлоди саҳродаги энг экстремал маршрут Moab— Hell’s Revenge бўйлаб ҳаракатланди, деб хабар беради Motor.
Синовларда турли модификациядаги йўлтанламаслардан фойдаланилган. Видеодан кўриш мумкинки, юмшоқ ва қаттиқ томли, шунингдек, ён ойна ва эшиклари йўқ Bronco’лар мавжуд. Афтидан муҳандислар тўлиқ узатмали тизим ишини синовдан ўтказган ва бунинг учун Моаб саҳросидан яхшироқ жой йўқ. Автомобиль турли паст-баландликлар бўйлаб ҳаракатланган. Бироқ энг жиддий синовга 90 даража бурчак остидаги тор V-симон каньон айланган.
Синовлар вақтида йўлтанламасларга қанчалик зарар етгани номаълум. Синовлардан сўнг олинган суратларда ғилдираклар, ҳимоя туби ва Bronco ғилдираклар аркаларида етган шикастларни кўриш мумкин. Аммо муҳандисларнинг фикрича, бу каби синовлар потенциал харидорларга яна бир бор янги йўлтанламаснинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилишларида ёрдам беради.
Изоҳ (0)