«Аталанта» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида ПСЖга ютқазиб (1:2), мусобақани тарк этди.
Мусобақада Италия клублари қолмади. Бу дегани, А Серия клуби кетма-кет ўнинчи йил Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқа олмайди. Бу Италия клублари учун Чемпионлар Лигаси антирекорди ҳисобланади. Сўнгги бор 2009/10 йилги мавсумда «Интер» чемпионликни қўлга киритганди.
Италян клубларида бундан ортиқ танаффус фақат Чемпионлар Кубоги мусобақасида кузатилган — 16 йил: 1986/69 йилги мавсум «Милан»дан кейин «Ювентус» 1984/85 йилги мавсумга келиб бош совринга эга чиққанди.
«Ювентус» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Лион»дан ўта олмади (0:1, 2:1). «Наполи» ҳам 1/8 финалда «Барселона»га енгилди (1:1, 1:3). «Интер» эса гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўлланма ололмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)