Украинанинг «Шахтёр» клуби ярим ҳимоячиси Тайсон Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Базел»га қарши ўйинда (4:1) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа бразилиялик футболчи Европа Лигасининг етти мавсумида тўп киритган илк футболчига айланди. Бу мусобақа рекорди саналади.
Иккинчи ўриндан эса бирданига уч нафар ўйинчи жой олган. Булар: «Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт, «Бешиктош» ярим ҳимоячиси Жеремейн Ленс ва «Краснодар» ҳужумчиси Ари (барчаси 6 тадан мавсумда гол урган).
Маълумот учун, 32 ёшли Тайсон 2013 йилдан бери «Шахтёр»да тўп суради. У «кончилар» сафида олти марта Украина чемпионатида ва беш бор мамлакат Кубогида ғалаба қозонган.
Мавзуга доир: Европа Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)