Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаш баҳслари доирасидаги октябрь ва ноябрь ойидаги ўйинлари 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли ФИФА ва ОФК 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилган. Шу тариқа Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилди.
Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрда Яман, 12 ноябрь санасида Сингапур ва 17 ноябрь куни Саудия Арабистони билан ўйин ўтказиши керак эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)