УЕФА Европа Лигаси 1/4 финал босқичи ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра рўйхатдан одатдагидек тўрт нафар футболчи ўрин олган.
Булар:
«Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла «Байер»га қарши ўйинда (2:1) битта гол урди.
«Копенгаген» дарвозабони Карл-Юҳан Юнссон «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (0:1) 13 та сейв амалга оширди.
«Шахтёр» ярим ҳимоячиси Тайсон «Базел»га қарши ўйинда (4:1) битта гол урди.
«Севилья» ярим ҳимоячиси Лукас Окампос «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинда (1:0) битта гол урди.
Мавзуга доир: Европа Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)