«Севилья» Европа Лигаси чорак финалида «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этиб (1:0) ярим финалга чиқди.
Шу тариқа испанлар барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 19 ўйинга етказди. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Сўнгги бор «Севилья» Ла Лига доирасида 9 февраль куни «Сельта»га ютқазиб қўйганди (1:2).
Хулен Лопетеги шогирдлари Европа Лигаси ярим финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 16 август кунги мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)