«Барселона» футбол клуби матбуот хизмати жамоа футболчиларидан бирида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Таъкидланишича, «Барселона» тасарруфига қайтиб келган тўққиз футболчининг биридан COVID-19 инфекцияси аниқланган. Қуйидаги тўққиз футболчи ижарадан сўнг каталонлар сафига қайтганди: Педри, Францишку Тринкау, Матеус Фернандес, Жан-Клер Тодибо, Мусса Ваге, Карлес Аленья, Рафинья Алькантара, Хуан Миранда ва Ориол Бускетс.
Таъкидланишича, касалланган футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва уйида изоляцияга олинган.
Чемпионлар Лигаси ярим финалида иштирок этиш учун 12 август куни Лиссабонга учиб кетиши керак бўлган «Барселона» футболчилари вирус юқтириб олган ўйинчи билан контактда бўлмаган.
«Барселона» 14 август куни мусобақа ярим финали доирасида «Бавария» билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)