• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Молиявий инқироз, ёшларга ишонч ва Мессисиз келажак. Янги «Барселона» қандай бўлади?

    Айни дамда «Барселона» ўзининг афсонавий тарихидаги анча мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Азалий рақиб «Реал»га ҳар томонлама бой берилган мавсум, молиявий инқирозлар ва Мессининг клубдан аразлаши. Буларнинг барчаси жамоанинг кайфияти ва ўйинига таъсир этмай қолмади. Ҳозирда «Барселона» ва унинг мухлисларини сал бўлса-да овутиши мумкин бўлган ягона имконият бу Чемпионлар Лигасидаги ғалабадир.

    2008—2016 йилларда клуб том маънода гуллаб яшнади. Майдон марказида ўша машҳур Хави—Иньеста тандеми, ҳимояда эса ҳақиқий қоя — Пуйоль. Жамоанинг ҳар учала афсонаси ҳам «Ла Масия» яъни, «Барселона» академияси битирувчилари эди.

    2010 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш учун каталонияликларнинг бир-йўла уч футболчиси даъвогарлик қилди — Месси, Хави ва Иньеста. Роналдудек футболчилар кучли учликка (6-ўрин) кира олмагандан кейин «Барселона»нинг ўша пайтдаги қудратини ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг.

    Бироқ ҳозирги «Барселона»да вазият умуман бошқача. Сеҳргарлар жуфтлиги аллақачон нафақага чиқиб бўлган. 33 ёшли Месси ҳам энди аввалгидек югурмаяпти. Жамоада ўша авлоднинг асосий ижрочиларидан Пике (33 ёш) ва Бускетс (32 ёш) қолган, холос. Аммо улар ҳам ўттизлик довондан ошганига бир неча йил бўлди.

    Жамоанинг қолган вакиллари эса асосан ёшлар. Улар ҳали Европа майдонларидаги ғалабаларнинг таъмини ҳис қилиши керак, бунинг учун эса «Барселона» Мессисиз жамоани тузиши керак. Боиси даҳо эртами, кечми фаолиятини якунлайди.

    Бўлажак юлдузлар

    Эҳтимол, 2019/20 йилги мавсум натижалари клубдагиларнинг кўнглини хира қилгандир, бироқ «Ла Масия»дан икки нафар ёш иқтидор асосий жамоага қабул қилинди. Гап 20 ёшли Рикард Пуч ва 17 ёшли Ансу Фати ҳақида бормоқда.

    Фото: Ливеспорт

    Фото: Ливеспорт

    Пуч мавсумнинг иккинчи ярмида Фрэнки де Ёнгнинг жароҳатидан «фойдаланди» ва майдонда завқ билан ҳаракат қилди. Кўплаб испан нашрлари Рикард Пуч Иньестанинг меросхўри бўлишини таъкидламоқда.

    Рикининг жамоа натижаларидаги ҳиссаси (Ла Лигада 508 дақиқа ўтказиб, 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди) унчалик аҳамиятли кўринмаса-да, у «Барселона»нинг ўйинига ўзгача бир шижоат ва кескинлик бағишлай олди.

    Ёш ярим ҳимоячида тўп билан муомала қилиш борасида муаммо йўқ, шунингдек, майдонни жуда яхши кўради. Мухтасар айтганда у Иньестанинг барча фазилатларига эга. Агарда бироз тажриба тўплайдиган бўлса, келажакда жамоанинг «мияси» бўлади.

    Ансу Фатининг пайдо бўлиши эса бутун Европани ҳайратда қолдирди. У ушбу ёшида Мессидан кўпроқ гол (7 та) уришга муваффақ бўлди. «Барселона» унинг трансфер нархини 400 миллион евро этиб белгилаб, бошқа гранд клубларга унинг сотилмаслигини билдириб қўйгандек гўё. Айнан Ансу Фати «Барселона»нинг келажакдаги асосий юлдузларидан бири бўлиши кутилмоқда.

    «Барселона« Лионель Мессининг кетишига тайёр бўлиши керак

    Аслида, бир вақтлар Лионель Мессининг ўрнини эгаллаш учун Неймар сотиб олинганди. Бразилиялик футболчи ҳақиқатан ҳам Каталониядаги тўрт мавсуми давомида ўзига билдирилган ишончни оқлади. Месси, Неймар ва Суарес учлиги бутун Европани остин-устун қилиб ташлаган даврни эсланг...

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Бироқ ажойиб кунларнинг (2017 йилда) бирида Неймар фаолиятини Парижда давом эттиришга қарор қилди. Тўғри, «Барса» бунинг эвазига 222 миллион евро олди, лекин унинг ўрнига Месси учун бошқа бир ворис топиш масаласи кун тартибига чиққанди.

    Клуб қайсидир маънода бунга ҳаракат қилди. Бироқ сўнгги йилларда «Барса»даги трансферларнинг бирортасини ижобий баҳолаш мушкул. Табиийки, бу ерда асосий босим яна Леонинг елкасига тушди. Бироқ Месси бу вазифани яна қачонгача бажара олиши ноаниқ. Клуб Мессисиз ўйнашни ўрганиши керак.

    «Барселона» президентлигига номзодини қўйган Виктор Фонт айнан шу мақсади кўзламоқда. У янги «Барселона»ни Лионель Мессисиз қурмоқчи ва бор эътиборни кўпроқ «Ла Масия» битирувчиларига қаратмоқчи. Очиғини айтганда, клуб академиясидан Месси даражасидаги ўйинчининг чиқишини кутишнинг ўзи мантиққа тўғри келмайди. Лекин на илож, бир вақтлар айнан Месси сабаб футбол сеҳргари Роналдиньодан воз кечилганди.

    Клуб президенти Бартомеу бир неча йилдан бери катта пуллар эвазига жамоани кучайтирмоқчи бўлиб, қатор харидларни амалга оширди, бироқ бу стратегия ҳам «Барселона»ни инқироздан олиб чиқа олмаяпти.

    Мавзуга доир: «Барселона»да глобал қайта қуриш: иқтисодий инқироз ва ёзги трансферлар ҳақида

    Хўш, «Барселона« ни нима кутмоқда?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барса»нинг ёшларга ишонишдан бошқа чораси йўқ. Бартомеунинг катта-катта харажатлар қилганини ҳисобга олиб, клуб эндиликда бюджетни барқарорлаштиришга ҳаракат қилиши лозим. Айниқса дунёда пандемия ҳукм суриб турган вақтда. Агар «Барселона»да ҳозирги каби тушунарсиз сиёсат давом этадиган бўлса, бу клубнинг ички ва халқаро натижаларига таъсир ўтказмай қолмайди.

    Пуч ва Фати билан бир қаторда «Барселона»да яна кўплаб истеъдодли ёшлар бор. Роналд Араухо ва Жан-Клер Тодибо ҳимоя чизиғини бемалол кучайтира олади. Бундан ташқари, португалиялик Тринкаунинг келажакда янги Криштиану бўлиши таъкидланмоқда. Шундай экан «Барселона»нинг келажаги ёшлар қўлида.

    «Барселона» Чемпионлар Лигасидаги ғалаба қозонган тақдирда ҳам, бу муаммолар ҳеч қаерга йўқолиб қолмайди. Каталонияликлар ҳозирдан ўзлари тайёр бўлмаслиги мумкин бўлган келажак ҳақида ўйлашни бошлаши керак.

    Бошқа мақолалар:

    • Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида
    • Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган «дарбадар» қирол — Чиро Иммобиле ҳақида
    • Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида
    • 38 йилдан бери давом этаётган кома. Франциялик собиқ футболчи ва унга содиқ қолаётган аёл ҳақида ҳикоя

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.08.2020, 23:59   Изоҳ (0)   45105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тоттенҳэм» 15 млн фунтга «Саутҳэмптон» сардорини сотиб олди

    11.08.2020, 22:49

    «Пахтакор-79»: 11 август фожиасига 41 йил тўлди

    11.08.2020, 21:24

    Англия Премьер Лигасининг айни вақтдаги энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди

    11.08.2020, 20:04

    Лионель Месси Миландан уй сотиб олди. Футболчига «Интер»дан қизиқиш бор

    11.08.2020, 19:05

    Жейдон Санчони қўлга кирита олмаган «Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчисини сотиб олмоқчи

    11.08.2020, 18:06

    «Барселона» ҳимоячиси «Интер»га ўтишдан бош тортди

    11.08.2020, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.