«Барселона» ҳимоячиси Клеман Лангле жамоасини ўзгартириш ниятида эмас, деб ёзмоқда Mundo Deportivo.
Франциялик 25 ёшли ҳимоячига «Интер»дан жиддий қизиқиш бор. Бироқ Лангленинг ўзи Милан клубига ўтиш ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқлиги айтилмоқда.
«Барселона» ҳам Ланглени сотишни режалаштирмаган. Боиси унинг ватандоши Самюуэль Умтити тез-тез жароҳат олмоқда.
Лангле 2019/20 йилги мавсум Ла Лигада 28 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)