«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Милан шаҳридан кўчмас мулк сотиб олди, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport.
Аргентиналик футболчи Порта-Нуова туманидан уй сотиб олган.
Аввалроқ унинг отаси Хорхе Месси ҳам Миландан кўчмас мулк сотиб олганди. Бироқ бу Мессининг келажагига алоқаси йўқлиги ва Хорхе ўз бизнесини солиқлар туфайли Испаниядан Италияга кўчираётгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Мессига «Интер» клубидан қизиқиш бор. Миланликлар футболчини 2021 йилда текинга қўлга киритишни мақсад қилган ва унга 4 йил ичида 260 миллион евро маош тўлашга тайёр.
Месси Примера жорий мавсумида 33 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)