«Манчестер Юнайтед» «Боруссия Д» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони қўлга кирита олмагач, «Барселона» вингери Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда ESPN.
Санчо инглиз клуби учун асосий мақсад бўлиб қолмоқда, бироқ ўйинчининг юқори трансфер нархи «қизил иблислар»ни бошқа вариантлар ҳақида ўйлашга мажбур қилган.
«Манчестер Юнайтед» 23 ёшли франциялик футболчи трансфери борасида норасмий музокаралар ўтказган. Дембелени сотиб олиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Усмон 2019/20 йилги мавсумнинг асосий қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди ва Ла Лигада бор-йўғи бешта ўйин ўтказди.
Аввалроқ дортмундликлар Жейдон Санчо билан шартнома узайтирилгани ва футболчи бу ёзда жамоани тарк этмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)