Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб финал баҳслари ортда қолди. УЕФА ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Унга кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски сўровнома ғолибига айланди. Польшалик ҳужумчи 8 август куни бўлиб ўтган «Челси»га қарши баҳсда (4:1) дубль қайд этди ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Мазкур соврин учун курашда Левандовски Лионель Месси («Барселона»), Кайл Уокер («Манчестер Сити») ва Криштиану Роналдуни («Ювентус») ортда қолдирган.
Роберт ушбу голлардан кейин Чемпионлар Лигасининг умумий тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. Унинг жамоаси чорак финалда «Барселона» билан ўйнайди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)