Bellator промоушенининг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Майкл Чендлер UFC’нинг икки дивизиони собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан жанг қилиш ниятида эканини маълум қилди.
«Агар бизда ҳам Конор каби ўзимизга ишонч юқори бўлганда, ҳаёт бошқача кечиши мумкин эди. Биз оламга бошқача нигоҳ билан қарардик.
У билан жанг ўтказиш ҳақида гапирсам, Конорни икки раундга олиб бормай таслим этардим.
Бу унинг Нейт Диасга қарши кечган биринчи жангига ўхшаш бўларди: аввалига уни чарчатиш керак, қаттиқ зарбалар билан титратиш лозим. Жуда қаттиқ зарбалар билан толиқтириш керак», — дейди Чендлер.
Эслатиб ўтамиз, Конор 2016 йилнинг март ойида Нейт Диасга қарши жанг қилган ва иккинчи раундда рақибига таслим бўлганди. Бироқ ўша йилнинг августида ирландиялик реванш жангида ғалаба қозонган.
Конор Макгрегор MMA’да 26 жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғолиб чиққан (20 та муддатидан аввал) ва 4 бор мағлуб бўлган.
Конор Макгрегор иштирокидаги барча жангларни томоша қилинг (видео).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)