Таниқли ҳинд актёри Амир Хон «Форрест Гамп» фильми ремейкини Туркияда суратга олади, деб хабар беради «RusTurkeycom».
55 ёшли актёрнинг сўзларига кўра, у сўнгги ташрифида Туркиянинг кино саноатидаги техник инфратузилмаси, ривожланган кинематография имкониятлари билан танишди ҳамда айнан ушбу мамлакатда фильм суратга олишга қарор қилди.
Маълум бўлишича, актёр шу ойда Туркия Маданият вазирлиги билан музокара олиб бориш учун мамлакатга боради. Фильмни суратга олиш ишлари шу йилнинг октябрь ойида бошланиши кутилмоқда.
Амир Хоннинг «Сирли супер юлдуз» фильми турк томошабинлари орасида катта муваффақият қозонган ва шунингдек, актёр мамлакат маданият вазирлиги таклифига кўра республикада тез-тез меҳмон бўлган.
Изоҳ (0)