Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигида ишлайдиган Палмерстон лақабли мушук расман нафақага чиқди. Бу ҳақда жониворнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, тўрт йил «ишлаган»идан сўнг «Британия ташқи ишлар вазирлигидаги асосий каламуш овчиси» мушук нафақага чиқишга ва дам олишга қарор қилган. Энди мушук шаҳар чеккасидаги уйда яшайди.
❗️Important news❗️ pic.twitter.com/PTEun74QYA
— Palmerston (@DiploMog) August 7, 2020
Мушук Палмерстон 2016 йилда, ташқи ишлар вазирлигида ўз хизматини бошлаган. Шунингдек, хабарда Палмерстоннинг Британия бош вазири қароргоҳида хизмат қиладиган Ларри лақабли мушук билан ёмон муносабатда бўлгани айтилган.
Ҳайвоннинг Twitter’даги саҳифасида 105 мингдан ортиқ обуначилари бор.
Изоҳ (0)