Таиланднинг ғарбий қисмида тўрт йил ичида биринчи маротаба қирилиб кетиш хавфи остида бўлган йўлбарслар аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таиланднинг ёввойи табиат бўлими ҳамда Ёввойи табиатни асраш таҳкилоти ҳинд-хитой йўлбарсини фотоқопқон ёрдамида «қўлга олинган»ини эълон қилди.
Ўтган асрда бу турдаги йўлбарсларнинг ўсиш сони юз мингга яқин бўлган. Эндиликда эса улар 3900 тани ташкил қилади. Ҳозирча йўлбарсларнинг сони аниқланмаган, аммо улар жуда кам. Шуниндек, йўлбарсларнинг пайдо бўлиши экотизимнинг қайта тикланаётганидан дарак беради ҳамда ёввойи табиат учун ҳам яхши.
Мутахассислар Таиланд йўлбарслари сонининг ошишига умид қилмоқда. Ҳинд-хитой йўлбарси Бенгал ёки Амур йўлбарсларидан кичикроқ. Улар кўпроқ Камбожа, Малайзия ҳамда Вьетнамда учрайди.
Изоҳ (0)