Қозоғистонда жами 2 миллион 182 минг нафар аҳоли COVID-19’га қарши бепул вакцинация қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Багдат Кожахметов Facebook’да маълум қилган.

Фото: Elements Envato

Вазирлик мутасаддисининг тушунтиришича, Қозоғистон Вакциналар ва иммунизация глобал альянси (GAVI), Эпидемияларга тайёргарлик йўналишидаги инновациялар коалицияси (CЕПИ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек Халқаро корпорациялар ва вакцина ишлар чиқарувчиларининг лойиҳаси COVAX Facility дастурига кирган. Ушбу дастур иштирокчи-мамлакатлари аҳолисининг 20 фоиз қисмини иммунизация қилиш учун антиковид-вакциналарини қўлга киритади.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра мамлакатда жами 2 182 000 нафар одам ёки аҳолининг 11,5 фоизи бепул эмланади. Улар 65 ёшдан катта кишилар, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, сурункали обструктив ўпка касалликлар ва бошқа хроник хасталиклар билан оғирган беморлар, шунингдек тиббиёт ходимлари бўлади.

«GAVI ташкилотининг нуқтаи назаридан келиб чиқиб Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги эмланадиганларни аҳолининг 20 фоизигача оширишни муҳокама қилиб олмоқчи (сурункалик касалликлар билан оғриган ҳамда диспенсер рўйхатида турувчи болалар ва катталар, болалар, ёпиқ ташкилотларнинг ходимлари ва бошқалар», – дея маълумот берган Қозоғистон ССВ расмийси.

Шунингдек, у GAVI’нинг прогнози бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1 та дозаси аҳолининг даромади ўрта даражада бўлган давлатларга 10 доллардан 20 долларгача (етказиб бериш ҳисобга олинмаган) эканини маълум қилган. Қозоғистонда вакцинанинг дозаси 4142 дан 8284 тенгегача бўлиши мумкин.

«GAVI орқали коронавирус инфекциясига қарши вакцинани харид қилиш учун кетадиган маблағнинг тахминий суммаси 9 037,8 миллиондан – 18 075, 7 миллион тенгегача (транспортировка харажатлари ҳисобга олинмаган) бўлиши мумкин. GAVI билан расман юридик кучга эга шартнома тузилса, иштирокчи-мамлакатлар 2020 йил 31 августгача бошланғич тўловнинг 15 фоизини тўлаш мажбуриятини олади ва аҳолисининг 20 фоиз қисми учун вакцинани харид қилади», – деган Багдат Коджахметов.

2020 йил 30 июлда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароларидан кўчада мажбурий тартибда тиббий ниқоб тақишни сўраган, ушбу талабга риоя этмаганлар жаримага тортилишини билдирган. 1 август куни эса Қозоғистон миллий аграр университетидаги Халқаро вакцинация марказида мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши биринчи эмлаш ўтказилган.