Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботир Исабеков бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан лавозимидан озод этилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Ботир Исабеков пойтахт Соғлиқни сақлаш бошқармасини 2019 йил июндан буён бошқариб келаётган эди. Бунга қадар у Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари, пойтахт Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қошидаги тиббий кўриклар ДУК директори ва шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олаётгани, беморнинг аҳволи қониқарли экани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажариш бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев зиммасига юкланган.
Изоҳ (0)