А Серия ташкилоти йиғилишида Италия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсуми муддатларига аниқлик киритилди.
Италия чемпионатининг янги мавсуми 19 сентябрь куни старт олади. Мавсумнинг якуний ўйини 2021 йилнинг 23 майига мўлжалланган. Таъкидланишича, иккинчи давра баҳслари қишки танаффусдан сўнг, 3 январдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб А Серия 2019/20 йилги мавсуми уч ой тўхтаб қолди ва 1 август куни ўз якунига етди. Чемпионлик кетма-кет тўққизинчи бор «Ювентус»га насиб этди. Кучли учликка «Интер» ва «Аталанта» жамоалари кирди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида бир қатор Италия клублари Ервокубокларда иштирок этади.
«Сўйлоқ» Роналдонинг «Интер» ва «Милан» сафида урган қойилмақом 10 та голи (видео)
Изоҳ (0)