Англия футбол ассоциацияси (FА) футболчиларнинг майдонда ўзини тутиши борасида ҳакамларга янги тавсиялар берди.
The Times нашрининг хабарига кўра, коронавирус пандемияси туфайли янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар ўзи ёки рақиб ўйинчиси қарата атайлаб йўталган футболчиларни майдондан четлатиши керак бўлади.
Аммо футболчиларнинг голни нишонлаш вақтида ижтимоий масофани сақламаган ва майдонга тупурган футболчиларни жазолаш ҳакамлар зиммасига юклатилмаган.
Футбол ассоциациясининг янги кўрсатмалари мамлакатнинг барча расмий мусобақаларига, жумладан Премьер Лига, Чемпионшип, Англия Кубоги ва Лига Кубоги учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Англияда 2020/2021 йилги мавсум 29 август куни «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасидаги Суперкубок учрашуви билан бошланади. Премьер Лиганинг биринчи тур ўйинлари эса 12 сентябрь санасига белгиланган.
Изоҳ (0)