• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар

    Нима учун меҳмонхоналар ёқимли ҳид таратади ва уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Меҳмонхоналар қулайлик, мазали таомлар, оппоқ чойшаблар ва бошқа жойда ҳис қилиб бўлмайдиган ўзига хос ҳид билан ёдимизда қолади. Кўпгина уй эгалари хушбўй ҳиддан меҳмонларни кутиб олишнинг бир қисми сифатида фойдаланади. У эсда қоларли, ёқимли, шу билан бирга таъсирчан бўлмаслиги керак. Биз меҳмонхоналар нима учун ёқимли ҳид таратишини ва уйда бундай ҳидни ҳосил қилиш мумкинлигини аниқладик.

    Фото: Peopletalk.ru

    Нима учун хушбўй ҳид маркетинг усули ҳисобланади?

    2019 йилда Британиянинг Амбиус хоналарни хушбўйлантириш компанияси меҳмонлар ўртасида сўров ўтказди. Иштирокчиларнинг 91 фоизи ёқимли ҳидлар уларнинг меҳмонхонадаги таассуротларига ижобий таъсир кўрсатишини, 67 фоизи эса меҳмонхона ифорини бўшаштирувчи деб аташган. Гап шундаки, миянинг ҳидни идрок этиш учун масъул бўлган қисми ҳам ҳис-туйғуларни қайта ишлайди ва ассоциацияларни шакллантиради. Хушбўй ҳид носталгия, қулайлик ҳақидаги хотираларни уйғотади, қайта-қайта қайтгингиз келадиган жойга боғлайди.

    Меҳмонхоналарнинг ҳиди қандай?

    Меҳмонхона ифорини аниқ тасвирлашнинг иложи йўқ, чунки мутахассислар бир нечта парфюмерия турларининг аралашмаларидан фойдаланади. Улар бир-бирини тўлдиради ва бўшлиққа сингиб кетгандек яхлит ҳид ҳосил қилади. Аксарият меҳмонхоналар ванил, жасмин, лаванда, оқ ва қора чой аккордлари билан цитрусли, анбарли, ёғочли ва ўтли ноталардан фойдаланади. Аир Арома (АҚШнинг хушбўй ҳидлар маркетинги агентлиги) бош директори Harper’s Bazaar журналига берган интервьюсида шундай деди: “Асосийси, кучли ҳис қилинмайдиган мувозанатли аралашмага эришишдир. Хушбўй ҳидлар, мусаффо, унчалик ширин бўлмаган ёки гул ифорли бўлиши керак”.

    Меҳмонхоналарда хушбўйлик қандай сақланади?

    Фото: Peopletalk.ru

    Албатта, улкан меҳмонхонада ифорни яратиш ва сақлаб қолиш қийин. Шунинг учун меҳмонхоналарда майдонга ёқимли ҳидни максимал даражада сингдириш учун барча чоралар кўрилади:

    Диффузорлар. Меҳмонхоналарда ҳид тарқатувчи ултратовушли диффузорлар ишлатилади. Улар бир неча жойда туради ва ҳавода ифорни янгилайди. Масалан, ванил, мушк ва сут ҳидига эга Lait de Coton, Euthalia Fragrances диффузори пахта, гуллаш ва тозаликни эслатади. Шунинг учун у хонанинг ҳидини янги ва мусаффо қилади.

    Хушбўйлантириш тизими. Хушбўйлантиргичлар меҳмонхонанинг иситиш, вентиляция ва кондиционер тизимлари билан бевосита боғлиқ, шунинг учун улар бутун майдон бўйлаб бир текис тақсимланади. 

    Хушбўй ҳидли маҳсулотлар. Меҳмонхоналар учун ноёб хушбўйлар ҳидли маҳсулотлар яратилмоқда. Бу хушбўйлантиргич нафақат хоналарда, балки парвариш воситаларида ҳам қўлланилади: душ геллари, шампунлар, совунлар ва ҳатто кир ювиш геллари учун ҳам ишлатилади.

    Спрейлар. Одатда хоналар учун спрейлар ишлатилади. Тозалашдан сўнг улар бутун хона бўйлаб пуркалади. Бироқ бу усул ҳар доим ҳам қулай эмас, чунки спрей тезроқ буғланиб кетади. 

    Уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Тозаликка риоя қилинг. Тозалик — муваффақият гарови. Тоза чойшаблар, пардалар, гиламлар хонанинг ҳидини ўзгартиради ва уни ёқимли қилади. 

    Нейтрал ҳидлардан фойдаланинг. Меҳмонхоналарда қандай ноталар ишлатилишини айтиб ўтдик. Нейтрал ҳидга эга бўлган диффузорлар ва хушбўй моддаларни танлашга ҳаракат қилинг: сандал дарахти, пачули, лаванда ёки агава. 

    Шамларни ёқинг. Катта меҳмонхоналарда ёқилган шамларнинг ҳиди деярли сезилмайди, аммо улар квартирага жуда мос келади. 

    Ҳаво намлагичга мой қўшинг. Шундай қилиб, буғ билан бирга ёқимли ҳид ажралиб чиқади ва у ҳавода узоқ вақт сақланиб қолади. 

    Парфюм ва спрейлардан фойдаланинг. Сизнинг ифорингиз хонадоннинг ҳиди билан бевосита боғлиқ. Меҳмонхона ноталари билан атир сувидан фойдаланинг. Айнан шундайларини қуйида тўпладик. 

    Фото: Peopletalk.ru
    Фото: Peopletalk.ru
    Фото: Peopletalk.ru

     

    27 июн, 18:55   Изоҳ (0)   489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Меҳмонхона#Ёқимли ифор#Маркетинг#Хушбўйлантириш тизими

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин” – президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуасини бориб кўрди

    19 июн, 21:33

    “General Motors билан тузилган шартномаларга қатъий амал қиламиз” — Акмалхон Ортиқов UzAutoMotors қандай сотилиши ҳақида

    20 июн, 11:03

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

    20 июн, 16:30

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    23 июн, 10:30

    Улан Баторда Ўзбекистон—Мўғулистон туризм форуми бўлиб ўтди (фото)

    23 июн, 10:50

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    24 июн, 15:05

    Тошкент халқаро аэропортида капсулали меҳмонхона очилди

    23 июн, 19:10

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    23 июн, 23:36

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    24 июн, 15:00

    Голливуд юлдузи Лиам Нисоннинг Нью Йоркдаги квартираси 10,8 млн долларга сотувга қўйилди

    25 июн, 17:45

    Хитойда 550 млн долларлик дунёдаги энг йирик Legoland очилмоқда

    24 июн, 19:19

    Орзудаги таътил: дунёнинг энг қиммат курортлари

    26 июн, 14:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.