Украина пойтахти Киев шаҳри полицияси «Леонардо» бизнес марказидаги «Универсалбанк» бўлимида бомба портлатиш билан таҳдид қилган эркак билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазирнинг биринчи ўринбосари Антон Герашенко маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.
Хабар берилишича, 3 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида банкка ёши 35 лар атрофидаги эркак кирган. У сумкасида бомба борлигини айтган ва полицияни чақиришни сўраган. Банк ходимлари бинони тарк этган, банк бўлими бошлиғи у ерда қолган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, Антон Герашенко банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган эркак Ўзбекистон фуқароси эканлигини маълум қилган.
«Биз бу Украина фуқаро эмаслигини биламиз, у Ўзбекистон фуқароси», — дея маълум қилган Герашенко.
Унинг сўзларига кўра, жиноятчи ўз оёғига сим боғлаб олган, сим эса унинг сумкасига боради ва тўғридан-тўғри портловчи қурилмага уланган.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган эркак салонида тахминан 20 киши бўлган автобусни гаровга олганди. Олиб борилган операция натижасида эркак қўлга олинган, гаровдагилар озод этилганди.
Изоҳ (0)