Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави Эрнандес коронавирусдан соғайганини маълум қилди.
«Шу кунларда менга соғлиқ тилаб, юборилган барча хабарлар учун катта раҳмат. Соғайиб, оилам ва жамоам олдига қайтганимни сиз билан бўлишмоқчиман», — деб ёзди Хави Instagram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хави коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди.
Маълумот учун, 40 ёшли Хави «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 17 йил давомида каталон клуби шарафини ҳимоя қилган. Фаолиятининг охирги тўрт йилида «Ас-Садда»да тўп сурди. 2019 йили эса жамоага мураббийлик қила бошлади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)