Енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Тони Фергюсон кейинги жангини икки вазн тоифасининг собиқ чемпиони Конор Макгрегор ёки Дастин Порьега қарши ўтказишга тайёр эканини билдирди.
«Улар иккиси ҳам тартибли жангчилар, иккиси ҳам яхши. Биз барчамиз элитамиз, энг яхши жангчилар бешлигига кирамиз.
Кимга қарши жанг қилишимнинг фарқи йўқ. Агар Конорга қарши жанг қилишимни хоҳласангиз — менга Конорни беринг. Порьени истасангиз, бунга ҳам тайёрман. Кейин эса Ҳабиб — Гэтжи беллашуви ғолиби билан жанг қилишга тайёрман», — дейди Фергюсон.
Фергюсон сўнгги жангини UFC 249 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши ўтказган ва техник нокаут ҳисобига ютқазганди.
Гэтжи ва Ҳабиб ўртасидаги жанг 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Тони Фергюсон ва Конор Макгрегор иштирокидаги барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (видео).
Изоҳ (0)