• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Молия вазирлиги Бухородаги кислород концентраторларининг сотиб олинишининг қонунийлигига изоҳ берди

    Kurbanoff.net Telegram-канали 23 июлда кислород концентраторининг нархлари тўғрисида маълумот эълон қилди. Унга кўра, давлат харидлари бўйича электрон дўкон eshop.uzex.uz веб-сайтида кислород концентраторининг нархи 11 ва 30 миллион сўмни, olx.uz веб-сайтида эса 7,7 миллион сўмни ташкил этган. Муаллиф, бироздан сўнг, olx.uz веб-сайтида юқорида кўрсатилган нархда кислород концентратори айни пайтда мавжуд эмаслиги ва давлат харидлари бўйича кўрсатилган нархлар тузилган битимларнинг нархлари эмаслигини кўрсатиб ўтган.

    Чап томонда Бухорода 12 миллион сўм (1176 доллар)дан сотиб олинган кислород концентратори. Ўнг томонда AliExpress’да 220-320 доллардан сотилаётган кислород концентратори.

    Чап томонда Бухорода 12 миллион сўм (1176 доллар)дан сотиб олинган кислород концентратори. Ўнг томонда AliExpress’да 220-320 доллардан сотилаётган кислород концентратори.
    Коллаж: «Дарё»

    Молия вазирлиги давлат буюртмачилари томонидан кислород концентратори хариди жараёнига изоҳ берди.

    «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабига кўра, электрон дўкон орқали бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан) ошмайдиган товарлар, бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ошмайдиган миқдордаги ишлар, хизматлар харид қилиниши мумкин.

    Электрон дўконда товарлар (ишлар, хизматлар) тадбиркорлик субъектлари томонидан жойлаштириб борилади ва юқорида қайд этилган суммалардан ортиқ қийматдаги товарларни (ишларни, хизматларни) жойлаштирилишига дастур томонидан чекловлар ўрнатилган.

    Бугунги кунда бюджет буюртмачилари 5,6 миллион сўмгача, корпоратив буюртмачилар эса 55,8 миллион сўмгача бўлган қийматдаги товарларни, шунингдек, 5,6 миллион сўмгача бўлган ишлар ва хизматларни электрон дўкон орқали харид қилиши мумкин», – дейилади Молия вазирлиги изоҳида.

    Қайд этилишича, қонун ҳужжатларига кўра, махсус ахборот портали автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда офертани таклиф этган иштирокчига ҳамда электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлашга мажбур. Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш портал томонидан автоматик режимда амалга оширилади.

    «Портал шартномани буюртмачи томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантиради. Шу нуқтаи назардан, электрон дўконда иштирокчилар товарларни нархини ошириб киритган тақдирда ҳам савдо ғолиби портал томонидан нарх сўрови механизмини амалга оширган ҳолда автоматик тарзда аниқланишини инобатга олсак, шу турдаги товар бўйича энг мақбул (реал) нарх таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, нархларни сунъий тарзда ошириб кўрсатган иштирокчи ғолиб бўла олмайди.

    Мисол учун, пандемия даврида электрон дўкон орқали бюджет буюртмачиси томонидан бошланғич нархи 5,3 миллион сўмлик кислород концентратори танланган, электрон савдо натижасида 5,0 миллион сўмга (лот рақами 8551108) шартнома тузилган.

    Шунингдек, ўтказилган ўрганишлар натижасида кислород концентратори 3,4 миллион сўмдан 23,0 миллион сўмгача (ҚҚС билан) эканлиги, уларни моделлари (қўшимча функциялари мавжудлиги) ва ишлаб чиқилган мамлакатига қараб нархлари ҳар хиллиги аниқланди», – дея қўшимча қилган изоҳда Молия вазирлигининг ахборот хизмати.

    Шу билан бирга вазирлик давлат буюртмачилари харид қилиш тартиб-таомиллари турларини танлашда, харидларнинг бошланғич нархларини белгилашда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни билан белгиланган асосий принципларга қатъий риоя этишлари ҳамда товарни (ишни, хизматни) сифати ва нархи ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали харидни амалга оширишлари лозимлигини эслатган.

    Президентнинг тегишли қарори билан тасдиқланган рўйхатнинг 13-бандига асосан эпидемияга қарши (шу жумладан ветеринарияга оид) препаратлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун кимёвий воситалар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин.

    «Мазкур қарорга асосан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан кислород концентратори 10,1 миллион сўмга 2020 йил 22 июлдаги тўғридан-тўғри тузилган шартнома асосида харид қилинган», – дейилади Молия вазирлиги берган маълумотда.

    «Махсус ахборот порталида (Xarid.uz) давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган ва амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчилик учун очиқлиги таъминланган. Давлат буюртмачилари харидларни нафақат электрон дўкон харид тури орқали, балки электрон аукцион, танлов (электрон танлов), тендер (электрон тендер) ва ягона етказиб берувчилардан давлат харидлари турлари орқали амалга оширади», – дейилади ахборотда.

    Молия вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасига оид бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган чоралар кўрилмоқда. Мисол тариқасида, товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг давлат харидлари бўйича эълонлари махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги, шунингдек, устав фондида (капиталида) стратегик харидорларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотларга Қонун талаблари татбиқ этилиши белгиланган.

    Шу билан бирга, «Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали танлов ва тендерларни электрон шаклда ўтказиш тартиби ишлаб чиқилган.

    Бунда давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш ва харид жараёнларида инсон омилини максимал даражада қисқартириш орқали коррупция аломатларини олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг май ойидан бошлаб махсус ахборот портали операторларининг etender.uzex.uz ва tender.mf.uz платформалари орқали танлов ва тендер савдолари электрон шаклда амалга ошириш имкониятлари амалиётга жорий этилган.

    Ўзбекистонда давлат харидлари тизими «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинган. Ушбу Қонунда харид қилиш тартиб-таомилларининг турлари, мезонлари ва асосий принциплари белгиланган. Молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик, коррупцияга йўл қўймаслик давлат харидларининг асосий принциплари жумласидандир.

    «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари белгиланган бўлиб, бугунги кунда барча рақобатли харидлар электрон тарзда (инсон омили аралашувисиз) амалга ошириш механизми йўлга қўйилган.

    Аввалроқ Бухоро вилоятида коронавирус билан оғриган беморларга ёрдам бериш мақсадида Dynmed компаниясининг ҳар бири 12 миллион сўм турувчи 50 дона тиббиёт контцентраторини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. Telegram’да «Bakiroo» канали юритувчиси Отабек Бакиров Dynmed компаниясининг кислород концентраторлари Alibaba’да 320 доллардан таклиф этилаётганини, агар 100 тадан ортиқ олинса, 220 доллардан сотилаётганини ёзиб қолдирди. Шунингдек, «Troll.uz» каналида ҳам 50 дона концентратор орасидаги фарқ 436 миллион сўм экани танқид қилинган.

    Бухоро ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан олиб борилаётган ишларга асоссиз хулоса берилаётганини қоралашини билдириб, блогер айтаётган нархда кислород концентратори бор бўлса, харид қилишга тайёрлигини айтган.

    «Gazeta.uz» ушбу тиббиёт ускунасининг асл нархи қанча экани ва уни етказиб берувчи тадбиркорлик субъекти ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Кейинчалик Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида қўшимча маълумотларни эълон қилди.

    25 июлда Бухоро ҳокимлиги кислород концентраторлари Medtexno trade хусусий корхонасидан харид қилингани ойдинлашди. Бухоро вилоятидаги мутасаддилар D02-8-AM русумли концентраторлари беморни бир дақиқада 8 литргача намланган кислород билан таъминласа, интернет сайтларида эълон қилинган аппаратлар шу вақтда 5 литргача намланган кислород билан таъминлаш қувватига эгалигни таъкидлаган.

    28.07.2020, 07:03   Изоҳ (0)   22102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабибулла Оқилов бошқа соҳа шифокорларини зудлик билан қайта тайёрлаш ва COVID-19’га қарши курашишга жалб қилиш режаси ҳақида гапирди

    28.07.2020, 06:35

    Республика махсус штаби аъзоси 5 ой олдин Ўзбекистонда COVID-19’га қарши курашда қилинган хатоларни таҳлил қилди

    28.07.2020, 06:00

    Тошкентда коронавирусга гумон қилинганлар ва касалланганларга ёрдам кўрсатадиган 10 та махсус клиника ташкил қилинди

    28.07.2020, 01:32

    Ўзбекистонда 27 июль куни 678 кишида коронавирус аниқланди. Бу янги антирекорд

    28.07.2020, 00:27

    Мудофаа вазирлиги госпиталига ётқизилган 762 беморнинг 660 дан ортиғи ҳарбийлар экани маълум бўлди

    28.07.2020, 00:16

    Ўзбекистонда бир кунда 569 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалди ва кунлик рекорд янгиланди

    28.07.2020, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.