«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Италия чемпионатида самарадорлик бўйича тарихий рекорд ўрнатди.
Ҳужумчи Италия А Сериясининг 36-туридан ўрин олган «Верона»га қарши ўйинда (5:1) ҳет-трик қайд этди.
Шу тариқа у италиялик футболчилар орасида А Сериянинг бир мавсумида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди. Ҳужумчи жорий мавсумда 34 бор рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 1958/1959 йилги чемпионатда 33 та гол урган «Интер» собиқ ҳужумчиси Антонио Анжелиллони ортда қолдирди.
Иммобиле 2016 йилда «Боруссия Дортмунд» клубидан 9,45 миллион евро эвазига «Лацио»га ўтган. Ушбу мавсумда 30 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатининг 35 ўйинида майдонга тушиб, 34 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
«Лацио» 36-турдан кейин 75 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Иммобиле ижросидаги энг сара голларни томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)