• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европадаги ниқоб тақишнинг фойдаси ва АҚШ-Хитой муносабатлари. 2022 йилги Олимпиада ўйинларига Хитой мезбон бўла оладими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Испанлар ва ниқоб тақиш ҳақида

    Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари жамоат жойларида ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимоя қилади деган масалада  якдил эмас, гарчи ижтимоий масофаланиш алоҳида диққатга сазовар масала бўлса-да, деб ёзади The El Pais нашри. Испания кўчаларида кўплаб испанларнинг ниқоб тақиб юрганига дуч келиш мумин. Шундай бўлса-да, ресторан, пиво барларда аксар ёшларнинг ниқобсиз юргани кузатилади. Испания Буюк Британия, Франция каби давлатлар COVID-19 пандемиясидан анча азият чекди. Кўплаб одамлар вирусга чалинди, кўплаб қурбонлар бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Испанлар италянлар каби вирусдан ҳимоя қилувчи дастлабки чора сифатида ниқоб тақиб юришга одатланди ва тиббиёт мутахассисларининг фикрларига амал қилди. Бир неча ой қаттиқ «локдоун»ни кечирган испанлар японлар каби жамоат жойларида грипп ва вирус кенг ёйилган пайтида шахсий хавфсизлик энг асосийси эканлигини тушуниб етди. Мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўровларда  испанларнинг 65 фоизи ниқоб тақиш бу пандемия шароитида энг тўғри  йўл эканини қайд этди. 28 мингга яқин испанларнинг коронавирусдан вафот этиши маълум бир маънода испанларни сергак тортишга ундади.

    Ўтган ҳафтада коронавирусдан энг кўп азият чеккан Испанияда локдаун анча юмшатилган бўлишига қарамасдан бир қатор Испания вилоятлари Каталония татбиқ қилган ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурийлиги қоидасига амал қила бошлади. Испаниядаги 17 вилоятни истисно этганда, фақат Канар ороллари ва пойтахт Мадридда ниқоб тақишга ҳожат йўқ деган қарор қабул қилишди.

    Лондон қироллик коллежи ва YouGoV сайти ўтказган ижтимоий сўровлар натижасида испанлар европаликлар орасида ниқоб тақиш энг кўп учрайдиган мамлакат экани аниқланди. Испанларнинг олтмиш фоизи Осиё мамлакатларидаги аҳоли каби ниқоб тақишни вирусдан ҳимояланишнинг мақбул йўли сифатида эътироф этди. 35 фоиз финлар эса ниқоб тақиш жоиз эмас деган жавобни белгилагани учун Европадаги карантин қоидаларига амал қимаётган халқ сифатида тасаввур ҳам уйғотди ва халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсийларини назардан қочираётгани ҳам маълум бўлиб қолди.

    Испания ҳукумати 2 майдан бошлаб жамоат транспортларида ниқоб тақиб юриш мажбируйлигини, 22 май санасидан ижтимоий масофа сақлашга қатъий амал қилишни белгилади. Бундан икки ой муқаддам Чехия ҳукумати ҳаттоки супермаркетларда ҳам ниқоб тақиш мажбирлигини белгилаган эди.

    Май ва июнь ойи ўрталарида ниқоб тақиш ортидан касалланиш камайганини кўрсатувчи макро таҳлиллар эса испанларни ниқоб тақишнинг фойдаси борлигига ишонтирди. Тадқиқот бошланган пайтларда 20 фоиз испанлар ниқоб тақмаслигини билдирган бўлса, тадқиқот охирларига бориб ниқоб тақмайдиганлар фоизи кўрсаткичи 7,3 фоизга тушди. Бадахпз ва Хаэн вилоятларида деярли барча испанлар ниқоб тақаётгани маълум бўлган бўлса, Баск ўлкасининг Гипискоа вилоятида аҳоли эътиборини хавфсизлик масаласига қаратгани маълум бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ниқоб тақиш доим мажбурий бўлиши одат тусига кириши керакми?

    Мадриддаги Рамон I Кахал шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича бош шифокори назарида ижтимоий масофа сақланса-да, ниқоб тақиш пандемия шароитида касалликдан ҳимояланишда ўта муҳим. Унинг назарида, ниқоб тақмайдиганларни жамият қонунларини қўпол равишда бузаётганларга тенглаштириш мумкин. Испания юқумли касалликлар ва клиник микробиология уюшмаси матбуот котиби Мариа дель Мар Томас назарида эса ниқоб тақиш ҳозирги шароитда вирусдан ўзини ҳимоя қилишнинг энг яхши воситасидир.

    Бироқ бошқа мутахассислар назарида би инсон ҳуқуқларини чеклашдир. Испания Аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш уюшмаси эпидемиологи Абдре Бурон фикрича, ниқоб тақиш фақат дўконга кирганда, жамоат транспортидан фойдаланганда ёки бошқача қилиб айтганда вирусни юқтириш хавфи бўлгандагина ўринлидир. Бошқа ҳолатларда эса ниқоб тақишни мажбурлаш агар ижтимоий масофа сақланган бўлса, беъманилик.

    Бошқа мутахассилар назарида қатъий жорий этилган карантин испанларда ниқоб тақиш борасида фикрларни ўзгартиришга сабаб бўлган ва испанлар бу орқали вирусдан ҳимоялана олиш мумкинлиги ҳақида бошқа Европа мамлакатларидагилардан фарқли ўлароқ анча яхшироқ тасаввурга эга бўлган. Қаттиқ локдаун испанларни пандемия шароитида ниқоб тақиш борасида анча сергак қилиб қўйгани чин бўлсин.

    Хитойда 2022 йил олимпиадаси қолдириладими?

    The Byline Times нашрининг ёзишича, Хитой уйғур халқига нисбатан шафқатсиз геноцид сиёсатини юргизишдан, уларни таъқиб қилишдан тийилмас экан, 2022 йилдаги Олимпиада ўйинларига Хитой мезбонлик қилмаслиги керак.

    Нашр муаллифлари Олимпиада ўйинлари ва сиёсат борасида ўхшашликларга тўхталар экан, Хитой ва нацист Геманиясининг ички ва ташқи сиёсатидаги ўхшашликларга урғу берди. 1922 йилнинг бошларида Адольф Гитлер «ҳокимият тепасига келсам энг асосий вазифам яҳудий миллатини ер юзидан йўқ қилиш бўлади», деб айтганди. Орадан ўн бир йил вақт ўтиб Гитлер раҳбарлиги остида нацистлар Германияда ҳокимият тизгинларини ўз қўлига олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Халқаро олимпия қўмитаси 1931 йилда ёзги олимпиада ўйинларини Берлинда ўтказилишини тасдиқлади. 1933 йилда эса ҳокимият тепасига келган Гитлер  Веймар Республикасини қонга ботирган, нацистларнинг «Феолкишер Беобахтер» газетасида 1936 йилдаги олимпиада ўйинларида яҳудийлар иштирок этмаслиги ҳақида баёнот берилади. Германия ташқи босимлар натижасида кейинчалик олимпиада ўйинларида яҳудийлар ҳам, қора танлилар ҳам олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида фикрларини ўзгартиришига тўғри келади. Орадан 10 йил ўтиб эса Гитлер олти миллионга яқин яҳудийларни нацист лагерларида қурбонликка келтиради, бу эса Халқаро олимпиада ўйинлари тарихида сўнгги икки минг йилликда кузатилмаган воқеа бўлди.

    Хитойда ўтказилиши белгиланган олимпиада сўнгги 80 йилликда Халқаро олимпиада қўмитаси олдида катта муаммога айланган. 2015 йилда Хақларо олимпиада қўмитаси қишки олимпиада ўйинларини Пекинда ўтказилишини тасдиқлаб қўйди-ю, Шинжон уйғур автоном республикасида уйғур халқи ҳуқуқлари камситилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликка ошкор бўлиб қолди. Уйғур халқига қарши қаратилган қийноқлар, оилаларнинг бир-биридан ажратилиши, мажбурий никоҳлар, оммавий қатллар, стерилизация,  Шинжондаги масжидларнинг бузлиши – диний эркинликкка қарши тажовузлар каби маълумотлар секин-аста ОАВга сизиб чиқа бошлади.

    Бундай қўрқинчли воқеалар кузатилаётган Хитойга олимпиада ўйинларини бериш қанчалик тўғри, мазкур савол бугун Халқаро олимпиада қўмитаси вакиллари билан биргаликда дунё жамоатчилигини ўйлантириб қўйди. Нима бўлганда ҳам ҳозирда Хитой коммунистик партиясининг уйғурларга нисбатан олиб бораётган сиёсати нацистларнинг яҳудийларга нисбатан олиб борган сиёсатидан кескин фарқ қилмайди. Фақат вақт ва жўғрофия бундан мустасно. Нацистлар Европанинг юрагида, Хитой эса Осиёнинг бағрида жойлашган жоғрофий ҳудуд.

    Олимпиада ўйинларининг Хитойда ўтказилишини қолдириш Хитойнинг БМТ хавфсизлик кенгашининг аъзоси бўлиши билан ҳам изоҳланади, бироқ Халқаро олимпиада қўмитаси учун хитойлик расмийларнинг уйғурларга нисбатан мамлакатда юргизаётган сиёсатни бошқатдан кўриб чиқишларига замин берувчи пишанг ҳам бўлиши мумкин. Сабаби Хитой ўз иқтисодий салоҳиятини барчага кўз-кўз қилишга Пекинда ўтказиладиган олимпиада ўйинларидан яхши қурол сифатида фойдаланади, Халқаро олимпиада қўмитаси шунинг учун ҳам ўз қарори билан бундан яхшигина фойдаланиши мумкин ва шундай ҳам қилиши мақсадга мувофиқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бироқ Халқаро олимпиада қўмитаси Хитойга Пекинда қишки олимпиада ўйинларини ўтказишга имкон берса, бу фақат Халқаро олимпиада қўмитаси ўтмишдан керакли сабоқ олмагани-ю, сиёсий ирода етишмаган халқаро ташкилот сифатида яна бир қора тарихни ўз саҳифасига ёзиб қўйишга тўғри келади. Олдинда эса икки йил вақт бор Халқаро олимпиада қўмитаси ҳали ҳеч нарсани бой бергани йўқ. Вақт эса тўхтаб турмайди.

    Хитойнинг Хюстондаги консулхонаси ёпилиши қандай оқибатларга олиб келади?

    АҚШ ҳукуматининг Хюстондаги Хитой консулхонасини ёпиши ортидан АҚШ Хитой муносабатлари янада кескинлашиб кетиши мумкин, деб ёзади The Statford нашри. Бунга қадар расмий Вашингтон ва Хитой ўртасида савдо урушлари, кейинчалик эса «Хитой вируси» атрофидаги даҳанаки жанглар икки мамлакат ўртасидаги вазиятга анча салбий таъсир қилиб улгурди.

    21 июль санасида расмий Вашингтон Хитой ҳукуматига Техас штати Хьюстон шаҳридаги консулхонасини ёпиш учун 72 соат вақт берганини маълум қилади. АҚШ давлат департаменти Хитой консулхонасини ёпилишига сабаб сифатида консулхона мунтазам тарзда АҚШ суверинитетига хавф туғдириб келганлик, ақлий мулк ҳуқуқларини бузганлик ва иқтисодий жосуслик ҳаракатларини дастаклаганлик айбловлари билан изоҳлади.

    Сўнгги пайтларда АҚШ расмий доиралари Хитой ҳукуматининг Вашингтондаги элчихонаси ва бошқа штатлардаги консулхоналарида жосуслик хизмати йўлга қўйилгани ва улар ортидан ФҚБ бир неча йил мобайнида кузатаётганини билдирди. Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳудуди масалалари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дэвид Стилуэл Хьюстондаги Хитой консулхонаси АҚШдаги илмий маълумотларни ўғирлаш учун ҳаракат қилиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайганини таъкидлади. Ўз иддаоларини мустаҳкамлаш учун Дэвид Стилуэл яқинда Хьюстондаги бош консул ва яна икки хитойлик дипломатлар сохта ҳужжатлар билан қўлга тушганини очиқлади.

    21 июль санасида АҚШ адлия вазирлиги икки хитойлик шахсни расмий Пекин кўрсатмалари асосида АҚШда хакерлик билан шуғулланиб келганликда айблаб чиқди. Ҳозирда хакерларга нисбатан COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқариш жараёнига алоқадор маълумотларни ўғирлашга уриниш айбловлари эълон қилинган. Айбловларда, шунингдек, хакерлар Хитой хавфсизлик хизмати вазирлиги топшириқларига биноан ҳаракат қилгани илгари сурилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Расмий Вашингтоннинг бундай тадбирга қўл уриши, энг аввало, Хитойга нисбатан босим қилиш билан изоҳланади. Шу билан бирга, АҚШ Хитой билан савдо урушларидан кейин эришилган савдо битимларининг биринчи босқичи натижаларини хавф остида қолдиришни истамайди. Агар консуллик ҳақиқатдан ҳам жосуслик билан шуғулланган бўлса, у ҳолда АҚШ миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун Хитой консулхонасини ёпишини оқласа бўлади, бироқ бу айбловлар ўз тасдиғини топмайдиган бўлса, Оқ уй шунчаки ноябрда бўлиши кутилаётган сайловлардан олдин расмий Пекинга нисбатан кескинроқ сиёсат юргиза олишини намойиш қилишдир.

    14 июль санасида Дональд Трамп Гонгконг мухторияти ҳақидаги қонунга имзо чеккан ва бу қонун бир қатор хитойлик ва гонгконглик амалдорларга нисбатан санкциялар қўллашга йўл очганди. Бироқ Вашингтон Хитой билан эришилган АҚШ учун манфаатли бўлган савдо битимларидан воз кечмоқчи эмас, шу сабабдан ҳам Оқ уй кескин ҳаракатларни бошлашдан ўзини тийиб турмоқда.

    Яна бир мисол, Хитой ҳукумати Жанубий Хитой денгизидаги бир қатор ҳудудларга даъвогарлик қила бошлаши ортидан АҚШ давлат департаменти 13 июль санасида кескин баёнот билан чиққан бўлса-да, расмий Вашингтон Хитой ҳаракатларига нисбатан ҳеч нарса қилмади ва кўз юмиб қўя қолди.  Бундай хатти-ҳаракатлар эса сўнгги бир неча ой давомида кўп такрорланмоқда. Май ойида Вашингтон мамлакатдаги Хитой ОАВларига нисбатан чекловлар татбиқ қилди, ўз навбатида, расмий Пекин ҳам Хитойдаги бир қатор ОАВ вакилларини мамлакатдан чиқариб юборди. Бундай сиёсат эса ҳар икки тараф ҳам мавжуд вазиятни ўта кескинлаштирмоқчи эмаслигига ишора.

    Хюстондаги консулхонанинг ёпилиши ортидан Хитой қандай чоралар кўриши мумкин? Биринчидан, Хитой ҳукумати АҚШ халқаро ҳуқуқ нормаларини ва икки томонлама элчихона ва консулхоналар очиш ҳақидаги битимни қўпол равишда бузганликда айблаб чиқади ва Хитойдаги дипмиссияларни мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин. 22 июль санасида Хитойдан нашр қилинадиган The Global Times нашри хитойликлар АҚШнинг Гонгконг ва Макаодаги консулхоналарини ёпилиши ҳақида фикр сиздирди. Пекин эса ҳозирда Ухандаги АҚШ консулхонасини ёпишга уринаётганини маълум қилди. Агарда Хитой ҳукумати Гонгконгдаги АҚШ консулхоналарини ёпадиган бўлса, АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар анча жиддий тус олади. Хитой ҳукумати шундоқ ҳам Гонгконг атрофидаги машмашаларни янада кучайтириб юборади.

    Ёки Хитой ҳукумати АҚШнинг Чэнду, Шэняндаги консулликларини ёпишни бошлайди. Айниқса, Шеняндаги консулхонанинг ёпилиши АҚШниг Шимолий Корея билан ишлаш режаларига анча ҳалақит беради. Шунингдек, Хитой расмийлари АҚШнинг дипломатик корпус вакилларига коронавирус инқирозини важ қилиб, мамлакатга киришида бюрократик тўсиқлар қўйиб қўйиши мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    26.07.2020, 14:25   Изоҳ (0)   72859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учради

    26.07.2020, 13:16

    Пандемия туфайли дунёда хусусий оролларга талаб ортиб бораётгани маълум қилинди

    26.07.2020, 11:23

    КХДР биринчи марта COVID-19’га гумонланиш ҳолати ҳақида хабар берди, Кэсон шаҳри карантинга тўлиқ ёпилди

    26.07.2020, 09:36

    Коронавирусни сезувчи итлар, ёнаётган самолёт, ниқобли моделлар. Ҳафта суратлари

    25.07.2020, 22:32

    Тожикистон стратегик тадқиқотлар маркази директори коронавирус инфекцияси мамлакат учун фожиали бўлмагани сабабларини маълум қилди

    25.07.2020, 21:50

    Москвада Қурбон ҳайити намози ташриф буюрувчиларсиз фақат жоме масжидида ўқилади

    25.07.2020, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.