Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида туманда истиқомат қилаётган фуқароларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида тез ёрдам марказини битказиш ишлари якунига етиб қолди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 250 ўринга мўлжалланган ҳудуд касалликнинг олдини олиш, даволаш жараёнларини амалга оширишга мўлжалланган.

«Ушбу ишларни уюшган ҳолда ташкил этишда Сергели тумани ҳокимлигининг мутасадди ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармасидан бириктирилган ишчи-хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқанддаги «Регистон» меҳмонхонасида COVID-19’га гумон қилинганларни сақлаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазма маркази майдонларида коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва касаллик даражасини аниқлаш, шунингдек, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни клиникаларга тақсимлаш маркази ташкил этилди. Тақсимлаш маркази 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерга тиббиёт ходимларини ишга қабул қилиш жараёни бошланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади