Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Италия чемпионатининг 36-турида «Милан» 24 июль, жума куни «Аталанта»ни меҳмон қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 14-дақиқасида Хоқон Чалхонўғлу жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга бергамоликлар 34-дақиқада Дуван Сапатанинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор имкониятлар юзига келди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

«Аталанта» ушбу дурангдан кейин 75 очко билан 2-поғонада қолди. «Милан» (51) эса 6-ўринда кетмоқда.

А Серия

36-тур баҳси

24 июль, жума

«Милан» — «Аталанта» 1:1

Голлар: 1:0 – 14 Чалхонўғлу, 1:1 – 34 Сапата.

«Милан»: Доннарумма, Габбия, Калабрия, Кьер, Лаксалт, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 69), Чалхонўғлу (Бонавентура, 61), Биглия (Крунич, 61), Ибрагимович, Ребич (Рафаэл Леау, 61).

«Аталанта»: Голлини, Ҳатебур, Толои (Шутало, 46), Калдара, Госенс (Кастань, 69), Гомес (Колли, 90), Фройлер (Пашалич, 69), Малиновский (Муриэль, 57), де Рон, Гимшити, Сапата.

Огоҳлантиришлар: Биглия (25), Толои (38).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар