Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводининг 267 нафар ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 2020 йил 24 июль куни журналистлар билан бўлган брифингда маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, COVID-19 билан касалланган завод ишчиларининг 126 нафари хорижлик бўлиб, беморларнинг 104 нафари соғайган.

«Ҳозирда корхонанинг ўзида 7212 нафар ишчи борлигини инобатга олиб, республика раҳбарияти ёрдами билан 3 та ПЗР аппарати ўрнатилиб, лаборатория ташкил қилинди, — деди вилоят раҳбари. — Ҳозирги кунга қадар 710 та тест олиниб, текширилмоқда. Корхона ходимларини тўлиқ текшириб бўлиш учун камида саккиз кун керак бўлади».

Қайд этилишича, корхонада вилоят комиссиясининг кўчма йиғилиши ўтказилиб, иссиғи чиқиб мурожаат қилганларни дарҳол бошқалардан ажратиб олиш ва даволаш учун алоҳида жойга жойлаштириш, тест натижасини кутмасдан даволашни бошлаш тизими йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводи қурилишида қатнашаётган 127 нафар кишида коронавирус аниқлангани хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар