«Челси» дарвозабони Кепа Аррисабалага Англия Премьер Лигасида мавсумнинг энг ёмон дарвозабони деб топилди.
Opta ҳисобларига кўра, испаниялик дарвозабон Премьер Лига жорий мавсумида 11 та (10,6) ортиқча гол ўтказиб юборган.
Рақиблар Кепа дарвозаси томон 97 марта зарба берган, бундай шароитда «одатий» посбон 32,4 гол ўтказган бўларди, Кепа эса 43 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Ушбу кўрсаткич Англия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида майдонга тушган барча дарвозабонлар орасида энг ёмони бўлди.
«Челси» Кепани 2018 йилнинг ёзида 80 миллион евро эвазига сотиб олган. Жорий мавсумда у АПЛ доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та «қуруқ» ўйин ўтказди.
Мусобақа тугашига 1 тур қолганида, «Челси» 63 очко тўплаган ҳолда «Манчестер Юнайтед» билан 3 ва 4-ўринларни бўлишиб турибди. Жамоа Премьер Лиганинг сўнгги турида 26 июль куни ўз майдонида «Вулверҳэмптон»ни қабул қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)