• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг бир нечта туманларида «Арбидол» ва «Эргоферон»ни ноқонуний равишда қиммат сотаётганлар ушланди

    Тошкентнинг бир нечта туманларида «Арбидол» ва «Эргоферон» каби препаратларни ноқонуний равишда пуллаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш. хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган «Арбидол» дори воситасининг ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, 40 қутисини харидорга 18 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

    Шу куннинг ўзида олиб борилган терговга қадар текширувда Ш.нинг мазкур дори воситасини Telegram’даги «Онп_узб» канали орқали И. ва С. исмли шахслардан қайта сотиш мақсадида ҳар бир қутисини 320 минг сўмдан ҳисоблаб, 40 қутисини 1200 АҚШ доллари ва 560 минг сўмга сотиб олгани аниқланган.

    Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И. ва С. томонидан фуқаро Ш.га хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган «Арбидол» дори воситасининг ҳар бир қутисини 320 минг сўмдан ҳисоблаб, 110 қутисини жами 35,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан терговолди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар — Н.Р. ва М.А. «Арбидол» дори воситасини ҳар бир қутисини 32 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 200 қутисини 2000 АҚШ доллари ва 44,7 миллион сўмга фуқаро М.У.га қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р. ва М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 186(3)-моддаси 2-қисми «б» банди (Оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Шайхонтоҳур туманида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар — А.Б., Ш.К. ва Ж.А. олдиндан тил бириктириб, 100 қути «Арбидол» дори воситасини ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 4000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмга фуқаро В.Қ.га қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Б., Ш.К. ва Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 186(3)-моддаси 2-қисми «б» банди (Оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Юнусобод туманида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар — М.Р., О.Й. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 100 қути «Эргоферон» дори воситасининг ҳар бир қутисини 130 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 13 миллион сўмга фуқаро Ш.К.га қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Ҳолат юзасидан М.Р., О.Й. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186(3)-моддаси 2-қисми «б» банди (Оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

    Аввал Тошкент шаҳар прокурори пойтахтдаги 1 минг 562 та дорихона раҳбари нарх-навони асоссиз оширмаслик бўйича жиддий огоҳлантирилганини айтгани, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган рейдларда ҳозирда талаб кескин ортган ва дорихоналарда топиш қийин бўлган «Эргоферон» ва «Арбидол» дориларининг ноқонуний савдоси аниқлангани ҳақида хабарлар берилган.

    Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси учун одамлар орасида «Арбидол», «Эргоферон»га бўлган талаб кескин ошган. Хусусан, «АрзонАптека» дори воситалари қидирув тизими маълумотларига кўра, сўнгги 10 кун давомида Ўзбекистонда энг кўп қидирилган вирусга қарши қўлланилувчи препаратлар рўйхатида «Арбидол», «Эргоферон» ҳам бор. 8—17 июнь кунлари қидирув хизмати орқали «Арбидол» 270, «Эргоферон» 185 марта қидирилган бўлса, 6—15 июль кунлари эса ушбу дори воситаларига талаб ошиб, «Арбидол»га 61 370 тани «Эргоферон»га 19 900 тани ташкил этган.

    Журналист Барно Султонова ҳам дорихоналарда ҳамма «Арбидол», «Эргоферон», «Парацетамол» каби дориларни тўхтовсиз олаётганига гувоҳ бўлган. Вилоятларда, хусусан, Бухорода ҳам қатор дори воситалари билан бирга «Арбидол», «Эргоферон»га бўлган талаб ва эҳтиёж кескин ошган.

    Мутахасисслар эса «Арбидол» дори воситасининг фойдасини нолга тенг деб баҳоламоқда. Ушбу препаратнинг фойдаси ЖССТ томонидан тасдиқланмаган ва COVID-19’га қарши фойдаланишда тавсия этилмаган. Бу дорилар Россия ва унинг атрофидаги давлатлардан ташқари ҳеч қаерда ишлатилмайди.

    «Эргоферон» эса гомеопатик восита бўлиб, унда фаол моддалар шунчалик камлигидан, инсон танасига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Яъни на фойдаси, на зарари бор. Шунчаки плацебо.

    23.07.2020, 23:33   Изоҳ (0)   34125
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда 2 нафар тиббиёт ходими коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани маълум қилинди

    23.07.2020, 23:27

    Маҳалла вазирлиги: «Бир ҳафта ичида эҳтиёжманд оилаларга 14 миллиард сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди»

    23.07.2020, 23:22

    «ССВ ҳар бир беморга қанча пул сарфланаётгани, қанча шифокор ҳимоя воситаси билан таъминлангани очиқ айтилиши керак» — депутат

    23.07.2020, 23:11

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларининг хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори аниқ белгиланади

    23.07.2020, 22:56

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 6 ойи давомида қанча қиз 14-17 ёшида она бўлгани маълум қилинди

    23.07.2020, 22:50

    Ўзбекистонда 2021 йил охиригача 3 минг гектар интенсив боғ яратилади ва 2,5 мингта оилага бўлиб берилади

    23.07.2020, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.